Болани парваришлаш таътили қандай берилади
Тавсияномада:
– болани парваришлаш таътиллари турлари ва улар кимларга берилади;
– болани парваришлаш бўйича таътил муддати
– болани парваришлаш бўйича нафақа тўлаш;
– болани парваришлаш таътилини расмийлаштириш.
Болани парваришлаш учун қандай таътиллар бор ва улар кимларга берилади
Болани парваришлаш таътили – ижтимоий таътиллардан биридир. У ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан кейин аёлга, ёки болани парваришлаётган қариндошларига берилади
.
Болани парваришлаш таътили икки турда бўлади:
- бола 2 ёшга тўлгунига қадар – таътилнинг ушбу тури учун нафақа тўланади;
- бола 3 ёшга тўлгунига қадар – бу турдаги таътил учун ҳақ тўланмайди.
. Масалан, агар ходим болани парваришлаш таътилига чиққунга қадар меҳнат таътилидан фойдаланган бўлса, уни фақат умумий асосларда қайта олиши мумкин. Яъни болани парваришлаш таътилидан чиққан заҳоти меҳнат таътилини берманг.Бола уч ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш таътили олиш ҳуқуқига қуйидагилар эга: она, ота, буви, бува, шунингдек бошқа қариндош ёки васий – болани ҳақиқатда парвариш қилаётган шахс
.
. Масалан, аёлнинг 3 нафар фарзанди бор, уларнинг ҳар бири билан у 3 ёшгача болани парваришлаш таътилида бўлган, аммо 9 йиллик таътилдан унинг меҳнат стажига фақат 6 йилни қўшинг.М.Ибрагимова болани парваришлаш таътилидан чиққанидан сўнг меҳнат таътили учун ариза ёзди.
Иш берувчи ижтимоий таътилдан чиққанидан кейин дарҳол меҳнат таътилини бериши шартми ёки муайян давр ўтиши керакми? Бундай таътилни қандай расмийлаштириш мумкин?
Агар болани парваришлаш таътилига чиққунга қадар М.Ибрагимова ундан фойдаланмаган бўлса, иш берувчи меҳнат таътилини бериши шарт.
Болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходимларга, уларнинг хоҳишига кўра, болани парваришлаш таътилидан олдин ёки кейин ҳар йили меҳнат таътили беринг
. Болани парваришлаш бўйича таътил вақти меҳнат таътилини олиш учун иш стажига киритилмаганлиги сабабли
, буйруқда ходим ҳали таътил олмаган иш йили, шунингдек болани парваришлаш бўйича таътил даврини кўрсатинг.
Масалан, агар Ибрагимова 2020 йилда болани парваришлаш таътилига чиққан бўлса, 2022 йилда эса ундан қайтган бўлса, буйруқда ходимга меҳнат таътили 2022-2023 иш йили учун берилганлигини кўрсатинг.
Агарда ходима болани парвариши таътилига чиққунга қадар меҳнат таътилидан фойдаланган бўлса, сиз унинг илтимосини қондиришга мажбур эмассиз.
Ходима, пенсияга чиқишдан аввал иш стажини олдиндан баҳолаш учун, Пенсия жамғармасига мурожаат қилди. Пенсия жамғармасида унга учинчи фарзандини парваришлаш таътили иш стажидан чиқариб ташланишини маълум қилишди. Бу қанчалик қонуний?
Бола 3 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш бўйича таътилларда бўлган давр, бироқ ҳаммаси бўлиб – 6 йилдан ошмаган вақт, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшилади
. Пенсия жамғармаси болани парваришлаш таътилининг бутун даврини чиқариб ташлашга ҳақли эмас, фақат – 6 йилдан ортиқ бўлган қисмини.
Масалан, агар 30 йиллик меҳнат стажига эга бўлган ходима 8 йил давомида уч нафар болани парваришлаш таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини ҳисоблашда унга 28 йиллик меҳнат стажи қўшиб ҳисобланади (30 йил – 8 йил + 6 йил = 28 йил).
Болани парваришлаш таътили даври меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) маълумотларга мувофиқ, белгиланган муддатларни ҳисобга олган ҳолда, стажга қўшилади
.
Қуйида иш стажини тасдиқлашнинг бир нечта усуллари келтирилган
:
1. Электрон меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлса
– Иш стажи ундаги ёзувлар бўйича ҳисобга олинади.
– Пенсия жамғармаси иш берувчидан ёки архивдан таътилнинг бошланиши ва тугаши тўғрисидаги маълумотнома ёки буйруқларни қабул қилади.
3. Агар маълумотномалар ва буйруқлар мавжуд бўлмаса ёки уларда хатоларга йўл қўйилган бўлса
– Ўша даврдаги иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани таътилни тасдиқловчи ҳужжат сифатида кўрсатиш мумкин.
4. Агар умуман ҳеч қандай ҳужжат бўлмаса
– У ҳолда таътил даври, боланинг туғилган санасига қараб, қуйидагича ҳисобланади:
1 йил – бола 1971 йил 1 январдан 1983 йил 1 ноябргача туғилган.
1, 5 йил – 1983 йил 1 ноябрдан 1990 йил 1 июлгача.
3 йил – 1990 йил 1 июлдан кейин.
5. 1965 йил 1 январдан колхоз аъзоси учун.
– Агар аёл туғруқдан кейин колхозда ишламаган бўлса, боланинг туғилган йилини тўлиқ меҳнат йили деб ҳисоблаш мумкин, лекин жами – 6 йилдан ошмаган ҳолда.
Мисол учун, аёлнинг стажи 32 йил, уч нафар фарзанди бор (1986, 1994 ва 1995 йилларда туғилган), бироқ у болани парваришлаш бўйича таътилларда бўлгани тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмайди. Бундай ҳолда даврни қуйидагича ҳисоблаш мумкин:
Болани парваришлаш таътилида бўлиш даври 1986 йилда туғилган – 1, 5 йил; 1994 йилда туғилган – 3 йил; 1995 йилда туғилган – 3 йил. Умумий ҳисобда – 7, 5 йил. Тегишинча, пенсияни ҳисоблаш учун иш стажига: 32 – 7, 5 + 3 = 27, 5 йил қўшилади.
Ёки, масалан, агар тасдиқловчи ҳужжатларга кўра аёл бола парваришлаш таътилида жами 5 йил бўлган бўлса, у ҳолда стажга: 32 − 5 + 3 = 30 йил қўшилади.
Болани парваришлаш таътилининг муддати
Бола парваришлаш таътилнинг муддати умумий ҳолда икки-уч йилни, ходимнинг фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар – энг кўп муддатни ташкил этиши мумкин.
Болани парваришлаш таътили даврида ходимнинг иш жойи сақланиб қолади, таътилнинг ўзи эса меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади, лекин олти йилдан ортиқ эмас
. Бироқ болани парваришлаш таътили вақти ҳар йилги меҳнат таътили олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига қўшиб ҳисобланмайди
.
Болани фарзандликка олган ходим болани парваришлаш таътилини олиши мумкинми
Янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васийлик қилган ходимга, унинг ёзма аризасига кўра, бола 2 ёшга тўлгунга қадар, БҲМнинг 2 баравари миқдорида нафақа тўлаган ҳолда, парваришлаш таътилини беринг.
Бундан ташқари, ушбу тоифадаги ходимлар бола 3 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътилини олиш ҳуқуқига эга. Бундай таътилни иш ҳақи ва нафақани сақламаган ҳолда беринг
.
Компания ходими «икки ёшгача бўлган болани парваришлаш бўйича декрет таътили»га чиқиш ҳақида ариза ёзди. Унинг рафиқаси туғруқдан кейин университетда ўқишни давом эттирди ва академик рухсатномани олмади. Бундай ҳолатга биринчи марта дуч келяпмиз. Уни қандай расмийлаштириш ҳақида айтиб берсаниз.
– Биринчи навбатда ижтимоий таътилларга кундалик атамаларни қўллашни тавсия этмаймиз. Қонунчиликда «декрет таътили» тушунчаси мавжуд эмас, иш берувчи учун ижтимоий таътилларнинг барча турларини фарқлаш муҳимдир, чунки улар турлича берилади, расмийлаштирилади ва тўланади 2022 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-798-сон таҳриридаги
.
Булар:
- ҳомиладорлик ва туғиш таътили 2022 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-798-сон таҳриридаги
; - болаларни парваришлаш таътили 28.10.2022 йилдаги ЎРҚ-798-сон таҳриридаги
; - ўқув таътили 28.10.2022 йилдаги ЎРҚ-798-сон таҳрирдаги
; - ижодий таътиллар 28.10.2022 йилдаги ЎРҚ-798-сон таҳриридаги
.
Саволдан тушунса бўладики, бу ҳолда гап ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳақида эмас, балки болани парваришлаш таътили ҳақида кетмоқда. Бундай таътилдан шунингдек боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани ҳақиқатда парваришлаётган бошқа шахс ҳам тўлиқ ёки қисман фойдаланиши мумкин.
Ходим раҳбарга, бола икки ёшга тўлгунга қадар фақат онасига бериладиган ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугайдиган санадан кейинги санадан олдин, унга бола парваришлаш таътилини тўлиқ ёки қисман бериш тўғрисида ёзма илтимос билан мурожаат қилиши мумкин.
Ушбу турдаги таътилни ходимга, онанинг болани парваришлаш таътили қандай тартибда расмийлаштирилса, шундай тартибда – буйруқ билан қуйидагиларга асосан расмийлаштиринг:
- ёзма ариза;
- боланинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
- боланинг онаси ушбу таътилдан фойдаланмаётганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ўқиш, иш жойидан маълумотнома ва ҳоказо).
Таътилнинг ушбу турини ЯММТда албатта рўйхатдан ўтказинг 05.12.2019 йилдаги 971-сон ВМҚга 1-сон иловаси 6-боби.
.Ота шунингдек, агар у бюджетдан ташқари ташкилотда ишлаётган бўлса ва агар нафақа боланинг онаси ўқиш (ёки иш) жойида олмайдиган бўлса, бу ҳақда ёзма ариза берган пайтдан бошлаб 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш бўйича нафақа олиш ҳуқуқига эга Низомнинг 1-банди, АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган.
Бунинг учун ходим қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:
- ариза (битта аризада бола 2 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътилини бериш ва нафақа тўлаш тўғрисидаги илтимосни баён этиш мумкин, ёки иккита алоҳида ариза берса бўлади);
- боланинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- боланинг онаси ушбу турдаги нафақани олмагани тўғрисидаги ҳужжат (олий таълим муассасасининг маълумотномаси).
Нафақа уни тўлаш тўғрисида мурожаат қилинган ойдан бошлаб тайинланади ва тўланади.
Болани парваришлаш таътили муддатини қисқартириш мумкинми
Иш берувчи болани парваришлаш бўйича таътил муддатини чеклай олмайди. Шунингдек болани парваришлаш таътилини пулли компенсацияси билан алмаштириш мумкин эмас
.
Лекин ходим – она, боланинг бошқа қариндошлари ёки васийнинг хоҳишига кўра болани парваришлаш таътилидан қисман фойдаланиш мумкин. Шунингдек болани парваришлаш таътилининг муайан даврида боланинг онаси, сўнгра эса – бошқа шахс ҳам бўлиши мумкин
.
Агар ходим болани парваришлаш таътилида бўлганида тўлиқсиз иш вақтини белгилашни сўраса, унинг илтимосини қондиринг. Бунда аниқ иш соатларини томонларнинг келишувига кўра ходим билан ҳал қилинг. Яъни, масалан, ходим ўзига аниқ иш вақти – кунига 4 соат белгиланишини бир томонлама талаб қила олмайди. Тўлиқсиз иш вақтида ходимга болани парваришлаш нафақасини тўлашни давом эттиринг
.
Хусусий корхона ходимаси 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш таътилида бўлмоқда. Уни ушбу таътилдан чақириб олиш мумкинми?
– Йўқ, болани парваришлаш таътилидан чақириб олиш мумкин эмас.
Ходимнинг розилиги билан таътилдан чақириб олиш фақат йиллик меҳнат таътилларига нисбатан қўлланилади
.
Ходиманинг бола парвариши бўйича ижтимоий таътилдан муддатидан олдин чиқиши учун унинг ишга чиқиш истагидан далолат берувчи ёзма аризаси асос бўлади. Иш берувчи буни рад этишга ҳақли эмас. Агар ходима болани парваришлаш таътилини олишга ҳақли бўлса, у ундан муддатидан илгари чиқишга ҳам ҳақли.
Ходима бола 3 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътилидан муддатидан олдин чиқмоқчи. У бу ҳақда иш берувчини хабардор қилиши керакми? Асосий ходим йўқлигида янги ходим билан тузилган муддатли меҳнат шартномасини қайси сана билан бекор қилиш зарур?
– Ходиманинг ушбу таътилдан муддатидан олдин чиқиши учун унинг тегишли илтимос билан ёзма аризаси асос бўлади. Унинг асосида иш берувчи буйруқ чиқаради.
мувофиқ ходим ишда бўлмаган вақтда тузилган меҳнат шартномаси у ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади. Бинобарин, ходим болани парваришлаш таътилида бўлган вақт учун тузилган муддатли меҳнат шартномаси у ишга муддатидан илгари чиққан кундан эътиборан бекор қилинади.
Болани парваришлаш нафақасини ким ва қанча миқдорда тўлайди
Агар ташкилот хусусий бўлса, ходимга болани парваришлаш бўйича ойлик нафақани МҲТЭКМнинг 60 фоизи миқдорида тўланг 16.06.1994 йилдаги ПФ-871-сон фармоннинг 3-банди. Буйруқ асосида болани парваришлаш нафақасини ҳисобланг. Бюджет соҳасида ишловчи оналарга болани парваришлаш нафақаси «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТ орқали тўланади 12.12.2007 йилдаги ПҚ-744-сон қарорнинг 21-банди.
Ўртача иш ҳақига қараб ҳисоблаб чиқариладиган ҳомиладорлик ва туғиш нафақасидан фарқли ўлароқ, болани парваришлаш нафақасининг миқдори қатъий белгиланган.
Болани парваришлаш таътилини у 3 ёшга тўлгунга қадар иш ҳақи ва нафақани сақламаган ҳолда беринг
.
Набиева Ш.нинг эгизаклари туғилди. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан сўнг у 2 ёшга тўлгунга қадар болаларни парваришлаш таътилини олди. Иш берувчи қанча миқдорда нафақа тўлайди?
2 ва ундан ортиқ бола туғилган тақдирда нафақани бир баравар миқдорда тўланг Низомнинг 4-банди, АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган.
Болани парваришлаш таътилида бўлган даврида Ш.Муслимова иккинчи болани туғди. Бу ҳолда болани парваришлаш нафақаси қанча миқдорда тўланиши керак?
Бу ҳолда кичик фарзанд икки ёшга тўлгунга қадар бир баравар миқдорда нафақа тўланг. Бундай қоида Ишлаётган оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандида белгиланган АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган.
Икки ёшгача бўлган болани парваришлаш таътили қандай расмийлаштирилади
Икки ёшгача бўлган болани парваришлаш таътилини расмийлаштириш учун:
- Боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини сўранг.
- Ходимдан таътил олиш ва бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш бўйича ҳар ойлик нафақа тўлаш учун аризани қабул қилинг.
- Болани парваришлаш таътилини бериш тўғрисида буйруқ чиқаринг. Буйруқда бу даврда болани парваришлаш нафақаси тўланишини кўрсатинг.
- Болани парваришлаш таътили берилганлигини ЯММТда рўйхатдан ўтказинг ва худди шундай маълумотларни Т-2 карточкасига киритинг.
- Ходимни қўл қўйдириб буйруқ билан таништиринг.
- Бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш бўйича нафақани ҳар ойда тўлаб туринг.
Болани парваришлаш таътилини расмийлаштириш учун қандай ҳужжатлар керак
Болани парваришлаш таътили бериш учун, асос бўлиши керак. Бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар зарур:
- Таътил олиш учун ариза;
- Бола туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
- Она болани парваришлаш учун таътил ололмаслигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар. Масалан, онанинг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, онанинг иш жойидан болани парваришлаш нафақасини олмагани ҳақидаги маълумотнома. Бу ҳужжатлар, агар парваришлашни бошқа шахс амалга оширса, керак бўлади Низомнинг 7-банди, АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган.
Уч ёшгача бўлган болани парваришлаш таътили қандай расмийлаштирилади
Уч ёшгача бўлган болани парваришлаш таътилини расмийлаштириш учун:
- Боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини сўранг.
- Ходимдан таътилга ариза қабул қилинг.
- Болани парваришлаш таътили бериш тўғрисида буйруқ чиқаринг.
- Болани парваришлаш таътили берилганлигини ЯММТда рўйхатдан ўтказинг ва худди шундай маълумотларни Т-2 карточкасига киритинг.
- Ходимни қўл қўйдириб буйруқ билан таништиринг.


Канал в телеграм