Таътилни тўхтатишни рад этганлик учун ишдан бўшатиш мумкинми?

preview

Ташкилотга контрагентдан шикоят келиб тушди. Директор юридик ва бухгалтерия хизматлари иштирокида мажлис чақириш бўйича фармойиш чиқарди. Бош бухгалтер меҳнат таътилида эди ва даволанишдан ўтаётганлигини важ қилиб ишга чиқишдан бош тортди. Фармойишни ижро этишни рад этганлик учун директор бош бухгалтерни ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ чиқарди. Иш берувчининг ҳаракатлари қонунийми?

– Йўқ, қонуний эмас.

 

МКнинг 147-моддага мувофиқ таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Иш берувчининг таътилдан чақириб олиш тўғрисидаги фармойишини бажаришни рад этиш меҳнат интизомини бузиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос ҳисобланмайди. Шунингдек, МКнинг 100-м. 3-қ. га асосан ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно. Агар суд меҳнат шартномасини бекор қилинишини ноқонуний деб тан олса, ходим аввалги иш жойига, унга қуйидагиларни тўлаган ҳолда тикланиши МК 111-м мумкин:

  • мажбурий прогулнинг бутун вақти учун ўртача иш ҳақини;
  • маънавий зарарни қоплашни .
Таътилни узайтириш ва кўчириш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси Таътилни узайтириш ва кўчириш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси Таътилни узайтириш ва кўчириш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси /ru/publish/doc/text176429_tatilni_tuhtatishni_rad_etganlik_uchun_ishdan_bushatish_mumkinmi