Интизомий жазо чораси ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаганда

preview

Ишга кечикиб келган ходимга оғзаки равишда хатосини айтиб, яна шундай қиладиган бўлса, ишдан бўшатилиши ҳақида огоҳлантирдилар. Ходим яна ишга кечикиб келгач, меҳнат интизомини мунтазам равишда бузганлиги учун уни ишдан бўшатишди.

 

– Иш берувчи МК 182-м. ва МК 100-м. 2-қ. 3-б. бузган.

Биринчи қонунбузарлик бўйича қўлланилган интизомий жазо чораси ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаган. Бинобарин, ходим ножўя хатти-ҳаракат содир этмаган деб ҳисобланади. Бундай вазиятда иккинчи марта ишга кечикиб келишни қоидабузарликлар мунтазам равишда содир этилган деб тан олиш учун асос бўлмайди.

 

Иш берувчи учун оқибатлар

Иш берувчининг айбдор мансабдор шахсини қуйидаги жавобгарликка тортишлари мумкин:

  • МЖТКнинг 49-м. бўйича маъмурий жавобгарликка  

ёки

  • ЖКнинг 148-м. бўйича жиноий жавобгарликка, агар мазкур мансабдор шахс ғайриқонуний равишда ишдан бўшатгани учун илгари маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса.

Бундан ташқари, агар ходим даъво билан судга мурожаат қилса, ишдан бўшатилишини ғайриқонуний деб топиб, уни ишга тиклайдилар, иш берувчига эса ходимга етказилган қуйидаги зарарни қоплаш мажбуриятини юклайдилар :

  • мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш;
  • ишдан бўшатилганлиги устидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар (мутахассислардан маслаҳат олиш, иш юритиш учун кетган харажатлар ва б.) учун компенсация тўлаш;
  • маънавий зарар учун компенсация тўлаш.

Ходимнинг илтимосига кўра уни ишга тиклаш ўрнига унинг фойдасига 3 ойлик иш ҳақи миқдорида қўшимча ҳақ ундириб беришлари мумкин .

 

Хатони тузатиш тартиби 

Меҳнат шартномасини бекор қилишдан воз кечиш ва ходимни олдинги ишига тиклаш тўғрисида буйруқ чиқаринг.

Охирги ишга кечикиб келган пайтидан бошлаб 1 ой ўтмаган бўлса, ушбу қонунбузарликни ҳужжатлар билан расмийлаштириб, МКнинг 181-м. мувофиқ интизомий жазо чорасини қўлланг. Интизомий жазо чораси қўлланилган кундан бошлаб бир йил ичида ходим содир этган барча ножўя хатти-ҳаракатлар меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш деб баҳоланиши мумкин.


Ўзбекистонда иш берувчининг хатолари ва уларни тузатиш тартиби - уларни қандай аниқлаш ва тузатиш иш берувчи хатолари, иш берувчи хатоларини тузатиш, иш берувчи хатоларини қандай аниқлаш мумкин, иш берувчи хатоларини қандай тузатиш керак, ўзбекистонда иш берувчи хатолар Ўзбекистонда иш берувчининг хатолари ва уларни тузатиш тартиби. Иш берувчилар тез-тез қандай хатоларга ёъл қўядилар ва уларни қандай қилиб унумдорликни ошириш ва иш муҳитини яхшилаш учун тузатиш кераклигини билиб олинг /ru/publish/doc/text178448_intizomiy_jazo_chorasi_hujjatlar_bilan_rasmiylashtirilmaganda