Пригодится каждому кадровику в декабре:
Янги раҳбар билан меҳнат шартномасини имзолаш
Янги ташкил этилган МЧЖга директорни ишга қабул қилмоқдалар. kadrovik.uz илтимосига кўра у билан меҳнат шартномасини ким имзолаши кераклигини «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА тушунтириб берди:
Маслаҳат 1995 йилда ўзгартирилган Меҳнат кодексининг нормалари асосида тайёрланган ва 2023 йил 30 апрелгача амал қилган. Долзарб мақолага ўтинг.
– «МК 82-м. 2-қ. мувофиқ, корхона мулки эгасига корхона раҳбарини ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган. Бу ҳуқуқни у бевосита, шунингдек ўзи вакил қилган органлар орқали ёки корхонани бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши, бошқаруви ёхуд бошқа органлар орқали амалга ошириши мумкин.
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 39-м. мувофиқ, МЧЖ директорини жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши унинг уставида белгиланган муддатга сайлайди. Бунда директор МЧЖнинг иштирокчилари бўлмаганлар орасидан ҳам сайланиши мумкин.
МЧЖ ва ёлланаётган раҳбар ўртасидаги шартномани жамият номидан қуйидагилар имзолаши мумкин:
- раҳбарни сайлаган иштирокчиларнинг умумий йиғилиши раиси;
ёки
- умумий йиғилишнинг қарори билан бунга ваколат берилган жамиятнинг бошқа иштирокчиси.
МЧЖда битта муассис бўлса, директор билан меҳнат шартномасини унинг ўзи имзолайди.
Директор билан тузиладиган меҳнат шартномаси преамбуласи вариантлари:
1. Муассис битта бўлса:
«__________________» масъулияти чекланган жамияти ( «____________» МЧЖнинг қисқартирилган номи) ягона муассис ___________________________________ (Ф.И.О.) тимсолида бир томондан, ва фуқаро ______________________________________ (Ф.И.О.), кейинги ўринларда «Ходим» деб номланади, бошқа томондан, биргаликда «Томонлар» деб номланади, қуйидагилар ҳақида мазкур шартномани туздилар: …
2. Муассислар бир нечта бўлса:
«__________________» масъулияти чекланган жамияти («____________» МЧЖнинг қисқартирилган номи), кейинги ўринларда «Иш берувчи» деб номланади, «___»___________ 20_ йилдаги ______-сон муассисларнинг йиғилиши қарори асосида ҳаракат қилувчи муассис _______________________________ (Ф.И.О.) тимсолида, бир томондан, ва фуқаро _______________________ (Ф.И.Ш.), кейинги ўринларда «Ходим» деб номланади, бошқа томондан, биргаликда «Томонлар» деб номланади, қуйидагилар ҳақида мазкур шартномани туздилар: …