Пригодится каждому кадровику в декабре:
Асосий ходимнинг ўрнига ўриндошни "қисқартириш"
Штат жадвалидан моддий бухгалтер лавозими чиқариб ташланяпти. Лавозими қисқартирилаётган ходим уни ўриндош эгаллаб турган ҳисоб-китоб бухгалтери лавозимига ўтказишни сўраяпти. Иш берувчи шу асосда ўриндош ходимни ишдан бўшатишга ҳақлими?
- Ҳа, иш берувчи Меҳнат кодексининг 100-моддаси, 2-қисм, 5-бандига асосан ўриндошлик асосида ишловчи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга - "ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши сабабли ўриндошлар билан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши мумкин”.
Иш берувчи ишдан бўшатиш учун бу асосни агар объектив сабабларга кўра ишни давом эттира олмайдиган асосий ходимни ўриндош бажараётган ишга ўтказиш зарур бўлса ҳам қўллаши мумкин. Масалан, штат қисқариши сабабли.
Аммо, эътибор беринг: мазкур вазиятда иш берувчининг қарори унинг мажбурияти эмас, балки бундай имкониятдан фойдаланиш ҳуқуқидир. Шунинг учун иш ўрни қисқартирилаётган ходимнинг ўриндош эгаллаб турган лавозимга ўтказиш ҳақидаги илтимоси рад этилиши ҳам мумкин.