Пригодится каждому кадровику в декабре:
ЯММТда ишдан бўшатиш сабаблари ҳақидаги маълумотларни акс эттириш
Энди меҳнат шартномалари бекор қилинишини my.mehnat.uz да рўйхатдан ўтказишда муносабатлар тўхтатилишининг сабаблари кўрсатилиши лозим. Ушбу сатр тўлдирилиши шарт. kadrovik.uz илтимосига биноан “ЯММТ" ИДАКни бошқариш дирекцияси бўлим бошлиғи Зарнигор АБДУРАҲМОНОВА ушбу маълумотлар кимга, нима учун кераклигини ва фойдаланиш учун қандай шаклда берилишини тушунтириб берди.
– «Меҳнат шартномаси бекор қилинишининг сабаби» сатрини тўлдиришда кўрсатма иловасида таклиф этилган тўрт вариантдан биттаси танланиши лозим:
- технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар;
- ходимлар сони (штати) қисқарганлиги;
- корхонанинг тугатилганлиги;
- бошқа ҳолатлар.
Функционал Меҳнат кодексининг барча меъёрларига риоя этган ҳолда ишлайди.
Кўрсатилган сабаблар қуйидагиларда акс эттирилмайди:
- электрон меҳнат дафтарчасидаги ёзувларда;
- my.mehnat.uz да иш берувчи ва бошқа манфаатдор шахслар кейинчалик фойдаланиши мумкин бўлган бирор-бир бошқа ҳужжатлар ва ҳисоб регистрларида.
my.mehnat.uz да меҳнат шартномаларини бекор қилиш сабаблари ҳақидаги маълумотларга автоматик режимда ишлов берилади.
Ишдан бўшатиш сабаблари фақат иш берувчига ва меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга маълум бўлиши мумкин.
Шунингдек Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг мутахассислари меҳнат шартномаларининг бекор қилиниши асосий сабабларини тушуниб олишлари учун умумлаштириб рақамлаштирилган ҳолатда улардан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.