Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ходим прогуллар даврида ишдан бўшатилганда
"Агар ходим ишдан бўшатилишидан олдин бир ҳафта прогул қилган бўлса ва буйруқ чиқарилган кунда ҳам ишга келмаган бўлса, уни бўшатишда қайси сана кўрсатилиши керак?".
- Агар ходим узоқ вақт давомида ноаниқ сабабларга кўра ишда бўлмаса, қуйидаги ишларни амалга оширгач меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинг:
1) қидирув ишлари учун барча зарур чораларни кўринг (барча мавжуд телефонларга қўнғироқ қилиш, ходимнинг яшаш жойига бориш);
2) ишда бўлмаслик (прогул) сабабларини аниқланг.
Агар бу узрсиз сабаблар бўлса, ишдан бўшатишни жорий сана билан расмийлаштиринг, унда ходим ишга келган охирги кун меҳнат шартномасини бекор қилиш куни ва тегишинча, ҳисоб-китоб куни бўлади .
Шу билан бирга 17.04.1998 й. 12-сон ОСПҚ 37-б.да аниқлаштириш мавжуд: "Агар узрсиз сабабларга кўра прогулга йўл қўйган ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида буйруқ чиқарилаётган куни ҳам ишламаётган бўлса, у билан меҳнат муносабатлари ишга чиқмай қўйган биринчи кунидан бекор қилинади".
Меҳнат кодексининг 107-моддаси ва 12-сон ОСПҚ 37-бандидаги номувофиқликлар туфайли меҳнат муносабатларини бекор қилишни расмийлаштиришда хатога йўл қўймаслик учун тушунтириб ўтамиз:
- “ишга чиқмасликнинг биринчи кунидан бошлаб" жумласи ходимнинг охирги иш кунидан кейинги кунни англатади. У прогулдан кейинги кунда меҳнат муносабатлари йўқлигини кўрсатади;
- ишдан бўшатиш бир кун олдин – ходимнинг охирги иш кунида – меҳнат кодексига мувофиқ расмийлаштирилади.
Валерия ЛЯНДРЕС
«Норма» эксперти