Пригодится каждому кадровику в декабре:
Биринчи кечикиш учун ишдан бўшатиш мумкинми
«Компанияда интизом жуда қаттиқ. Ходимлардан бири биринчи марта ишга 2 соатга кечикди. Директор уни меҳнат вазифаларини қўпол равишда бузгани учун ишдан бўшатишни айтди. Аммо у билан меҳнат шартномасини дарҳол бекор қилишга ҳаққимиз борми? Аввал унга ҳайфсан бериш керак эмасми? Дарҳол ишдан бўшатиш мумкин бўлган бир марталик қўпол қоидабузарликлар рўйхати қаерда белгиланган?».
Саволга «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
- Иш берувчи меҳнат интизомини бузганлиги учун Меҳнат кодексининг 181-моддасида келтирилган учта интизомий чоралардан бирини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) жарима;
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш.
Бу жазоларнинг рўйхати уларнинг жиддийлик даражасига қараб берилмаган, ваҳоланки кўпчилик уларнинг кетма-кетлигига асосланиб шундай фикр юритиши мумкин.
Шунинг учун ҳайфсаннинг рўйхатда биринчи ўринда туриш факти иш берувчи биринчи қоидабузарлик учун жазонинг енгил тури сифатида уни қўллаши шартлигини англатмайди.
Ишдан бўшатиш эса жиддий чора бўлиб, охирги чора сифатида қўлланилади.
Йўқ, директор ходим учун юқоридаги жазолардан бирини қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда танлашга ҳақли:
- қоидабузарликнинг оғирлиги, уни содир этиш ҳолатлари;
- ходимнинг аввалги иши, унинг хулқ-атвори ва бошқа омиллар.
Шу тариқа меҳнат интизоми бузилишининг ҳар бир ҳолати индивидуал тарзда кўриб чиқилиши керак. Барча ходимларга нисбатан жазо чорасини қўллаш учун ягона «сценарий» йўқ, агар ушбу тартиб ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларида (ИМТҚ) аниқлаштирилмаган бўлса.
Иш берувчи ИМТҚда муайян жазо турини қўллаш учун асос кўрсатиши мумкин – қайси қоидабузарлик учун ҳайфсан қўлланилади, қайсилари учун - жарима. Мана бу ҳолатда агар ИМТҚга кўра 2 соатга кечикканлик учун аввал ҳайфсан эълон қилинса, иш берувчи ушбу тартибга риоя қилиши ва ходимни ишдан бўшатишни талаб қилмаслиги шарт. ИМТҚ ижроси нафақат ташкилот ходимлари, балки иш берувчи учун ҳам мажбурийдир.
Дарҳол ишдан бўшатиш мумкин бўлган бир марталик қўпол қоидабузарликлар рўйхати
Қонун ҳужжатлари бундай рўйхатни белгиламайди. Барча ташкилотлар учун бундай қоидабузарликларнинг умумий рўйхатини тақдим этиш мумкин эмас, чунки ҳар ким ўзига хос фаолиятга эга. Масалан, шифокорлар ва банк ходимлари учун қўпол қоидабузарликларнинг бир хил рўйхатини тузиб бўлмайди. Шунинг учун МК уни иш берувчилар ихтиёрига қолдиради.
Ходимнинг меҳнат шартномаси бекор қилинишига сабаб бўладиган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузилиши рўйхатини аниқланг :
- корхона раҳбарига нисбатан - корхона мулкдори (унинг ваколатли органи) билан корхона раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;
- айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом ҳақидаги низом ва уставларда;
- қолган барча ходимларга нисбатан – ИМТҚда.
Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бузиши қўпол тусга эгалиги ёки эга эмаслиги ҳар бир муайян ҳолда содир қилинган ножўя ҳаракатнинг оғир-енгиллигига ҳамда бундай бузиш туфайли келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга қараб ҳал этилади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги идоравий мансублигидан, мулкчилик ва бошқарув шаклларидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилотнинг ички меҳнат қоидаларининг тахминий қоидаларини тасдиқлади. Уларда бир марта дарҳол ишдан бўшатиш мумкин бўлган бир марталик қўпол қоидабузарликларнинг тахминий рўйхати назарда тутилган:
- ижро интизомини бузиш (Президент фармонлари, фармойишлари ва кўрсатмалари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, юқори ҳокимият, ҳокимлик ва иш берувчининг қарорларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминламаслик);
- прогул (иш куни давомида доимий равишда ёки жами маълум бир соатдан кўпроқ вақт давомида узрли сабабларсиз ишга келмаслик);
- гувоҳларнинг кўрсатмаси ёки тиббий хулоса билан тасдиқланган алкоголли, гиёҳванд ёки токсик мастлик ҳолатида иш жойига келиш;
- гувоҳлар томонидан тасдиқланган иш жойида корхона мулкини ўғирлаш;
- тарбиявий вазифаларни бажарадиган ходим томонидан ушбу ишни давом эттиришга мос келмайдиган ахлоқсиз хатти-ҳаракат содир этилиши;
- корхона ходимлари, шу жумладан қоидабузарнинг ўзини ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солишга олиб келувчи хавфсизлик қоидаларини, ишлаб чиқариш технологиясини қўпол равишда бузиш;
- ходим томонидан муайян миқдордан ортиқча моддий зарар етказилишига сабаб бўлган меҳнат мажбуриятларини бузиш;
- ходим томонидан сир сақланиши меҳнат шартномасида келишилган тижорат сирларини ошкор қилиш;
- пул ёки товар қимматликларига хизмат қилувчи ходим томонидан айбдор ҳаракатларни содир этиш, агар бу ҳаракатлар иш берувчининг унга бўлган ишончини йўқолишига асос бўлса.
Сиз меҳнат вазифаларини қўпол равишда бузганлик учун ишдан бўшатишни интизомий жазо чораси сифатида ишлата олмайсиз, агар:
- ташкилотда ИМТҚ бўлмаса;
- ИМТҚ – бор, лекин иш берувчи томонидан тасдиқланмаган ва/ёки ходимларнинг вакиллик органи билан келишилмаган;
- ИМТҚда меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин бўлган ягона комиссия учун қўпол қоидабузарликлар рўйхати кўрсатилмаган.
Агар гап кечикканлик учун ишдан бўшатиш ҳақида бораётган бўлса, қандай аниқ сабабларга кўра ишдан бўшатиш мумкин бўлган ходимнинг ишда йўқлиги даври прогул деб ҳисобланишини ИМТҚда кўрсатинг. Масалан, 1 соатдан ортиқ, 3 соатдан ортиқ, бутун иш куни ва бошқалар.
Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисмининг 4-банди бўйича ишдан бўшатиш учун ходимларнинг вакиллик органининг розилигини олишни унутманг, агар бу ташкилотингизнинг жамоавий шартномасида назарда тутилган бўлса.
Келтирилган савол бўйича:
1. Интизомий жазони тўғри қўллаш учун ташкилотнинг ИМТҚсини ўрганинг ва 2 соатлик кечикиш учун Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 4-бандига биноан ходим томонидан меҳнат мажбуриятларини қўпол равишда бузганлик учун меҳнат шартномасини бекор қилишга рухсат берилганлигига ишонч ҳосил қилинг.
2. Агар ходимда аввалги қоидабузарлик учун (кечикканлиги учун эмас, балки бошқа ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун) ҳайфсан ёки жарима шаклида амалда бўлган ёки сўндирилмаган интизомий жазо бўлса, у меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги учун ишдан бўшатилиши мумкин. Бундай ҳолатда энди кечикиш меҳнат шартномасини бекор қилишга сабаб бўладиган қўпол қоидабузарлик бўлиши муҳим эмас. Сиз ишдан бўшатишнинг бошқа асосини қўллайсиз – ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги – МК 100-м. 2-қ. 3-б.
Интизомий жазо бериш қандай расмийлаштирилади ва бунда қандай кенг тарқалган хатоларга йўл қўймаслик керак
Бу ҳақда қуйидаги нашрларда ўқинг:
- Интизомий чоралар қандай қўлланилади;
- Интизомий жазо чораларини қўллашда кўп йўл қўйиладиган хатолар.