Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Чет эллик ходимнинг меҳнат дафтарчасини юритиш тартиби
Ташкилотга чет эл фуқароси ишга қабул қилинган. Иш берувчи унга бошқа давлат томонидан берилган қоғоз меҳнат дафтарчасини юртишда давом этишга ҳақлими?
– Йўқ, ҳақли эмас.
Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг қоғоз меҳнат дафтарчаларини юритиш кўзда тутилмаган. ЯММТ тизими жорий этилгунига қадар чет эл фуқароси республикада белгиланган намунадаги меҳнат дафтарчасидан фойдаланиши керак эди .
2020 йил бошидан буён биринчи маротаба ишга кираётганлар учун қоғоз меҳнат дафтарчалари юритилмаяпти. Ягона миллий меҳнат тизими ишга туширилди, унинг доирасида Ўзбекистонда ишлаётган шахсларнинг фуқаролигидан қатъи назар, электрон меҳнат дафтарчалари яратилмоқда.
Агар чет эллик ходимга Ўзбекистонда ишлашини тасдиқловчи расмий ҳужжат керак бўлса, у электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани тизимдан – мустақил равишда ёки сизнинг ёрдамингизда юклаб олиши мумкин.
Валерия ЛЯНДРЕС
«Норма» эксперти