Пригодится каждому кадровику в декабре:
Абитуриентнинг «имтиҳон таътили»га ҳақ тўланадими
«Компанияда бир нечта абитуриентлар (барчаси – call-марказ ходимлари) ишлайди. Биз уларни кириш имтиҳонлари даврида ишдан озод қилишимиз шарт. Бундай таътилга ҳақ тўланадими? Бу ҳолда буйруқ чиқариш учун қандай ҳужжатлар асос бўлади? «Имтиҳон таътили»ни асосий меҳнат таътилига тенглаштириш мумкинми?».
Саволларга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Қонунчиликда ходимнинг олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топшириш даврида иш ҳақи сақланмаган таътил олиш ҳуқуқи назарда тутилган.
Бундай таътил камида ўн беш календарь кунни ташкил этиши керак, ўқув юртлари жойлашган ерга бориш бу ҳисобга кирмайди . Масалан, абитуриент ходим Тошкентда ишласа, аммо Самарқанд Давлат университети ёки Фарғона Политехника институтига ўқишга кираётган бўлса, таътилга камида яна 2 кун (бориш ва қайтиб келиш учун 1 кундан) қўшинг.
Таътил тақдим қилиш ва буйруқ чиқариш учун асос – таълим муассасасининг имтиҳонларга кириш тўғрисидаги маълумотномаси ҳисобланади.
Агар ходим иш берувчига бундай таътилни сўраб мурожаат қилган ва ОТМ маълумотномасини тақдим этган бўлса, иш берувчи илтимосни қаноатлантиришга мажбур. Бу мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларга тегишли. Бундай кафолат ходимга Меҳнат кодекси томонидан тақдим этилади, иш берувчи ҳеч қандай вазиятда рад этишга ҳақли эмас.
Агар ходим жорий иш йилида меҳнат таътилидан ҳали фойдаланмаган бўлса, унинг кириш имтиҳонларини топшириш вақтига навбатдаги меҳнат таътилини жадвалдан ташқари бериш мумкин. Ушбу масала ҳар бир ҳолатда индивидуал тарзда – ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ҳал қилинади ёки бу корхонанинг маҳаллий ҳужжатида белгиланиши мумкин. Масалан, жамоа шартномасида.