ЯММТ бўлганда ходимларга Т-2 шаклини тўлдириш шартми

preview

«Агар бу ҳисоб сиёсатида белгиланса, иш берувчи ҳар бир ходим учун Т-2 шаклини қоғоз кўринишида тўлдирмай,  барча шаклларни фақат ЯММТда тўлдиришга ҳақлими?». 

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

Т-2 шаклидаги шахсий варақа 2020 йилгача амал қиладиган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари каби бекор қилинмаган  . Иш берувчилар уларни барча ходимлари учун юритишга мажбур.

Бундан ташқари, Т-2 варақасида акс эттирилган ҳарбий рўйхатга олинганлик ва фойдаланилган таътиллар тўғрисидаги маълумотлар умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш, шунингдек фойдаланилган таътилларни аниқ акс эттириш ва улар учун пуллик компенсация ҳисоблаш учун керак.

Т-2 шаклидаги шахсий варақа ходимнинг шахсий иш ҳужжатида   сақланади. У унинг барча анкета (шахсий) маълумотларини акс эттиради, ушбу ташкилотдаги бутун меҳнат фаолиятини кўрсатади:

  • ўтказишлар;
  • меҳнат таътилидан фойдаланиш;
  • аттестациялар, малака ошириш ва бошқалар.

Меҳнат фаолияти давомида кадрлар хизмати ходими Т-2 шахсий варағига  қўшимча ва ўзгартиришлар киритади. Улар бўйича ҳар доим улар қайси ҳужжатлар асосида киритилганлигини аниқлаш мумкин. Бу келгусида архив  ҳужжатларини қидиришни ва ходим фаолиятининг у ёки бу даврини тасдиқлашни осонлаштиради. Т-2 шаклидаги шахсий варақа – бу  ходимнинг шахсий иши асосидир.

Амалда бундай варақаларни электрон шаклда юритиш қулай. Шундай қилинганда улар кўп жой эгалламайди, уларни топиш осон,  ўзгартириш ёки қўшимчаларни тез киритиш мумкин. Шунингдек, электрон шакл қоғоздан кўра қулайроқдир, чунки ҳажм жиҳатдан чекланмаган. Т-2 шахсий варақасининг қоғоз шаклига бутун меҳнат фаолияти давридаги барча ўзгартириш ва қўшилган маълумотларни жойлаштириш қийин. Маълумотлар йўқолишининг олдини олиш учун шахсий варақаларнинг электрон нусхалари бўлишини тавсия қиламиз. Зарурат бўлганда электрон варақани ҳар доим  чиқариб олиш мумкин.

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда Т-2 шаклидаги электрон шахсий варақа тўлиқ ҳажмда чиқарилади, ишдан бўшатилган ходимнинг шахсий ишига илова қилинади ва архивга топширилади.

Валерия ЛЯНДРЕС

«Норма» эксперт

Ўзбекистонда кадрлар ҳужжатлари – кадрлар ҳужжатларини расмийлаштириш, меҳнат ҳужжатларини меҳнат билан олиб бориш ўзбекистонда кадрлар ҳужжатлари, кадрлар ҳужжатлари, меҳнат ҳужжатлари Ўзбекистонда кадрлар ҳужжатлари. Kadrovik.uz сайтидан Ўзбекистонда кадрлар ҳужжатлари ҳақида мақолалар топилади. Бу ерда кадрлар ҳужжатларини расмийлаштириш ҳақида фойдали маълумотлар берилган. Бу ерда Ўзбекистонда меҳнат ҳужжатларини тузиш тўғрисида маълумот берилди. Ҳамма меҳнат шартномаларини тузиш тўғрисида /ru/publish/doc/text182898_yammt_bulganda_hodimlarga_t-2_shaklini_tuldirish_shartmi