Ходим аллақачон иш топган бўлса, унга ишдан бўшатиш нафақаси тўланадими

preview

«Ходим қисқартиришга тушган. Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 1-банди бўйича ишдан бўшатилаётганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади.  Аммо ходимнинг ўзи аллақачон иш топганини тан олди. Бу ҳолда унга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш керакми? Ахир у ишга жойлашиш даври учун тўланади, иш эса аллақачон топилган».

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

– Бу ишдан бўшатиш нафақасининг моҳиятини тўғри тушуниш эмас.

Ишдан бўшатиш нафақаси – бу иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, шу жумладан  технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинган куни  ходимга тўланадиган пул миқдори. 

Агар ходим меҳнат вазифаларини бузганлиги учун бўшатилаётган бўлса, ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди .

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас .

Эътибор беринг
Ишдан бўшатиш нафақаси ишдан бўшатилган барча ходимларга, улар ўзларига янги иш топган-топмаганидан қатъи назар, ишдан бўшатилаётганда дарҳол тўланади.

Агар ходим ишдан бўшатилгандан сўнг дарҳол ишга жойлашса,  нафақа ишдан бўшатилганлик факти учун тўланади ва йўқотилган даромад учун компенсация саналмайди, чунки ходим аллақачон янги иш берувчида иш ҳақи олаётган бўлади.

Шу билан бирга ходим бўшатилгандан кейин бир ой ичида ишга жойлаша олмаса,  ишдан бўшатиш нафақаси унга моддий кўмак бўлади. Бу Меҳнат кодексининг 67-модда 1-қисмидан келиб чиқади, унга кўра, иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилгандан сўнг алоҳида асослар бўйича иш қидириш даврида 2 ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади.

Эътибор беринг
Ишдан бўшатилгандан сўнг дарҳол ишга жойлашиш факти иш берувчини иккинчи ой учун собиқ ходимга ўртача ойлик иш ҳақини тўлаш мажбуриятидан халос қилади, аммо ишдан бўшатиш нафақасини эмас!

Агар ходим ишга жойлаша олмаса ва ишдан бўшатилгандан кейин 30 календарь кун давомида иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган бўлса, у аввалги иш жойи бўйича учинчи ой учун ҳам ўртача иш ҳақи олишга ҳақли бўлади. Тўлов учун асос маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома ҳисобланади.

 

Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш – меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари, меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиби ҳақида батафсил ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Бу ерда сиз меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни қандай содир бўлиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин /ru/publish/doc/text183030_hodim_allaqachon_ish_topgan_bulsa_unga_ishdan_bushatish_nafaqasi_tulanadimi1