Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ўриндош ходим асосий иш жойидан бўшатилса
«Ходим асосий иш жойидан ташқари ўриндошлик асосида иккита жойда ишлайди. У асосий иш жойидан бўшаш ниятида. У иккита бошқа иш берувчида ўриндошлик асосида ишлашни давом эттириши мумкинми? Буларнинг барчаси унинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувларда қандай акс эттирилиши керак?».
Саволга эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– «Ўриндош» тушунчасининг мазмунидан келиб чиқадики, асосий иш жойидан бўшаётганда ўриндошлик асосидаги ишлардан бири ходим учун асосий ишга айланиши керак .
Бунинг учун ходим ўз хоҳишига кўра иш берувчилардан бирига уни асосий иш жойи бўйича ишга ўтказиш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилиши мумкин. У асос сифатида асосий иш жойи бўйича меҳнат шартномаси бекор қилингани тўғрисидаги ёзув киритилган меҳнат дафтарчасини тақдим этиши керак.
Одатда, ташкилотнинг асосий ходими тўлиқ ставкада ишлайди, ўриндошлар эса ярим ставкадан кўп бўлмаган иш билан таъминланади . Ўриндош ходимларнинг иш тартиби ҳам асосий иш жойи бўйича ишлайдиган ходимларнинг иш тартибидан фарқ қилади.
Ходим иш берувчидан меҳнат шартномаси шартларидаги барча ўзгаришлар (ставка миқдорининг ўзгариши, иш ҳақининг ошиши, иш вақти тартибининг ўзгариши) билан уни тўлиқ иш кунига ўтказишни сўраши мумкин. Ёки – унга худди ўша меҳнат шартларини (тўлиқсиз иш вақти, иш ҳақи ва бошқалар) қолдиришни, лекин бунда уни асосий ходим деб ҳисоблашни сўраши мумкин.
Қарорни иш берувчи қабул қилади.
Ходим асосий ходимга айланадиган ташкилот келгусида ўзининг қоғоз меҳнат дафтарчасини юритишда давом этади.
Барча меҳнат шартномалари ЯММТда мажбурий рўйхатдан ўтказилиши муносабати билан ўриндош ходимнинг иши тўғрисидаги маълумотлар унинг электрон меҳнат дафтарчасида автоматик равишда акс этади.
Ходимни ўриндошлик асосидаги ишдан асосий ишга ўтказиш тартиби ёки аксинча иккита вариантни назарда тутади:
1) амалдаги меҳнат шартномаси бекор қилинади, янгиси тузилади – янги шартлар асосида;
2) меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузилиб, унда меҳнат шартномасининг ўзгартирилаётган барча шартлари белгиланади.
Танланган вариантга қараб, ЯММТга ҳам ўзгартириш киритиш керак:
Биринчи ҳолда, меҳнат шартномаси бекор қилингани тўғрисидаги ёзувлар киритилади, сўнгра янги шартлар билан янги меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилади.
Иккинчисида – меҳнат шартномасига «мақоми» («ўриндош» «асосий»га ўзгартирилади), ставка ва иш ҳақи (агар улар ўзгартириладиган бўлса) қисмида ўзгартиришлар киритилади.
ЯММТга ўзгартиришлар киритилгандан сўнг, улар электрон меҳнат дафтарчасида автоматик равишда акс эттирилади.