Пригодится каждому кадровику в декабре:
Пенсия тайинлаш тартибида нималар ўзгарди
Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида янги низом тасдиқланди (14.10.2022 й. «592-сон ВМҚга илова). Янги ҳужжат билан пенсияларни тўлаш амалиётига киритладиган ўзгаришлар ҳақида norma.uz портали изоҳ берди:
Жумладан, «банд шахслар» тоифасига қуйидагилар киритилди:
- меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари;
- зиммасига солиқ агенти мажбурияти юклатилмаган иш берувчидан даромад олувчи жисмоний шахслар;
- 2021 йил 1 июндан турмуш ўртоқлари томонидан ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўланган жисмоний шахслар;
- ўзини ўзи банд қилган шахслар.
Янги тартибга кўра:
- иш берувчи пенсия тайинлаш учун тақдимномани шакллантиради ва Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) орқали пенсионер яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига юборади;
- шунингдек, жисмоний шахс пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармасининг бўлимига бевосита ташриф буюрган ҳолда ёки электрон почта орқали мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;
- агар ЯММТда ходимнинг иш стажи, ойлик ва бошқалар ҳақида маълумот бўлса, аризага тегишли ҳужжатларни илова қилиш талаб этилмайди;
- ҳужжатларда камчилик бўлган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими 5 кун ичида иш берувчига (ёзма) ёки аризачига (ёзма ёки мобил телефонига смс-хабар юбориш орқали) қайси ҳужжатларни қўшимча тақдим қилиш кераклиги ҳақида хабар беради.
Пенсия жамғармаси қуйидагилардан олинган ҳужжатлар ва маълумотларни қайта текширмайди:
- жамғариб бориладиган пенсия тизимидан;
- Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг электрон реестридан;
- ЯММТ ҳамда вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан.
Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашда шахснинг вафот этганлиги, пенсия тайинланаётган шахснинг қариндошлик даражаси ва унинг ёши тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармаси томонидан Адлия вазирлигининг «Электрон архив» ахборот тизими орқали мустақил тарзда олинади. Ариза бераётганлардан ушбу маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни қабул қилиш тақиқланади.
18-23 ёшдаги оила аъзосининг Ўзбекистон ҳудудидаги таълим муассасасида таълим олаётганлиги тўғрисидаги маълумот Пенсия жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг электрон тизими орқали олинади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.10.2022 йилда кучга кирди.
norma.uz материаллари асосида