МКнинг янги таҳрири: ишга қабул қилиш

preview

2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган  янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг энг муҳим ва асосий янгиликлари бўйича шарҳларни эълон қила бошладик.

Ишга жойлашиш тартиб-таомилини бошқаришда нималар ўзгаргани ҳақида kadrovik.uz илтимосига кўра юридик фанлари номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ сўзлаб берди:

 

Қайси ёшдан бошлаб ишлаш мумкин

– Бу масалада умумий қоидалар ўзгармади. 16 ёшдан бошлаб мустақил тарзда ишга жойлашиш мумкин. Ота-оналардан бирининг (ота-онанинг ўрнини босувчи шахснинг) ёзма розилиги билан – ўсмирнинг саломатлиги ва ахлоқий ривожланишига зарар етказмайдиган, ўқув жараёнини бузмайдиган енгил ишларни бажариш учун 15 ёшдан бошлаб. 

Аммо янгилик мавжуд: маданий-кўнгилочар ташкилотларда, телевидение, радиоэшиттириш ташкилотларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида асарларни яратиш ва (ёки) ижро этишда (кўргазмага қўйишда) иштирок этиш учун меҳнат шартномасини 15 ёшгача тузишга рухсат берилади. Ушбу норма профессионал спортчиларга ҳам татбиқ қилинади (28.10.2022 й. 798-сонли ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 118-м.). Бунинг учун қуйидаги мажбурий шартларга амал қилиш лозим: 

1)  ота-она иккаласи (ота-онанинг ўрнини босувчи шахс)нинг розилиги; 

2) васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати; 

3) соғлиқ ва ахлоқий ривожланишга зарар етказиш хавфининг йўқлиги. 

Вояга етмаган ходим номидан меҳнат шартномасини унинг ота-онаси (ота-онанинг ўрнини босувчи шахс) имзолайди. Васийлик ва ҳомийлик органининг рухсатномасида кунлик ишнинг рухсат этилган максимал давомийлиги ва уни бажариш мумкин бўлган бошқа шартлар кўрсатилади. 

15 ёшга тўлмаган шахслар қабул қилиниши мумкин бўлган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхатини ҳукумат тасдиқлайди. 

 

Ишга қабул қилишни рад этиб бўлмайдиган ҳолатлар

Ишга қабул қилишни рад этишга йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолатлар рўйхати ходимда судланганлиги, шу жумладан сўндирилган ёки олиб ташланган судланганлиги мавжудлиги билан тўлдирилди. Қонунда тўғридан тўғри назарда тутилган вазиятлар бундан мустасно.  

Шунингдек, яқин қариндошлар судланганлиги, жумладан сўндирилган судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланади (28.10.2022 й. 798-сонли ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 119-м).

 

 

Ишга таклифни қандай йўллаш керак

Амалдаги Меҳнат кодекси иш берувчи томонидан унга таклиф қилинган шахсларга ишга қабул қилишни рад этишни тақиқлайди. Шу билан ушбу масалани ҳуқуқий тартибга солиш якунланади. Янги МК бу бўшлиқни бартараф этди. 

Биринчидан, "таклиф" тушунчасининг ўзига аниқлик киритилди. Бу иш берувчининг аниқ бир шахс билан меҳнат шартномасини тузишга розилигининг бевосита, тўғридан тўғри  ифодасидир. Таклиф иш берувчининг ваколатли мансабдор шахси томонидан аризачига ёзма ёки электрон шаклда юборилади. 

Иш берувчи таклифнинг амал қилиш муддати давомида ходимни ишга қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Агар муддат келишилмаган бўлса, - таклиф юборилган кундан бошлаб 1 ой ичида. 

Ушбу меъёр, жумладан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам қонунда назарда тутилган барча зарур тартиб-таомиллардан ўтаётганда қўлланилади (28.10.2022 й. 798-сонли ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 101-м.). 

 

Ишга қабул қилиш тартиб-таомили қандай босқичларни ўз ичига олади

Амалдаги Меҳнат кодексида ишга қабул қилиш босқичлари белгиланмаган. Янгисида улар бор. Булар қуйидагилар (28.10.2022 й. 798-сонли ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 122-м): 

1) таништирув тартиб-таомили; 

2) меҳнат шартномаси шартлари бўйича томонларнинг келишувга эришиши ва уни ходим ҳамда иш берувчи томонидан имзоланиши; 

3) ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқариш ва ходимнинг меҳнат дафтарчаси ва ЯММТга ишга қабул қилиш ҳақидаги маълумотларни киритиш.

Танишиш босқичида иш берувчи: 

  • номзодни ишнинг мазмуни, меҳнат шароитлари ва унинг келгуси меҳнат фаолияти билан боғлиқ ички ҳужжатлар билан таништириши шарт;
  • суҳбат ўтказиш, шунингдек ишга талабгорлар ўртасида саралаш мусобақасини ўтказишга ҳақли. Бунинг учун иш берувчи ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган ҳолда саралаш мусобақаси ҳақида ички низомни тасдиқлаши керак. Агар танлов асосида қабул қилиш тартиби қонун билан белгиланган бўлса (ходимларнинг айрим тоифалари учун), иш берувчи уни қўллаши шарт. 

 

Ишга қабул қилишда қандай ҳужжатлар талаб қилинади

Ишга жойлашиш учун ариза берувчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади (28.10.2022 й. 798-сонли ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 124-м.): 

1) паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат ёки ID карта, 16 ёшга тўлмаган шахслар эса – туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ёки ID карта; 

2) охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма (биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно). Ўриндошлик асосида ишловчилар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан белгиланган намунадаги маълумотномани тақдим этади; 

3) ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий мажбурияти бўлганлар ёки чақирилувчилар учун ҳисобда турганлик ҳақида гувоҳнома; 

4) олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотини битирганлик ҳақида диплом, ушбу ишни бажариш ҳуқуқини берувчи  гувоҳнома (сертификат) ёки ишга киришда фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахслар бажаришига йўл қўйиладиган бошқа мос келадиган ҳужжат; 

5) СТИР; 

6) ЖШДС (агар мавжуд бўлса); 

7) жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси (ишга биринчи марта кираётган шахслар бундан мустасно). 

 

Меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак

Янги Меҳнат кодекси, агар ходимларда қоғоз меҳнат  дафтарчалари бўлса, иш берувчини уларни юритишга мажбур бўлган нормани сақлаб қолади. Электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва ходимнинг меҳнат фаолияти ҳақида маълумотларни текшириш  қисмида эса – тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатга йўллайди (28.10.2022 й. 798-сонли ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 125-м.). 

Эслатиб ўтамиз: ҳозирда ушбу масалалар 10.31.2019 й.даги 4502-сонли Президент қарори ва 05.12.2019й. 971-сонли ВМҚ билан тартибга солинади.

Кодекснинг янги таҳририга иш берувчининг ходимга унинг меҳнат фаолияти ва ушбу ташкилотдаги иш стажи тўғрисида маълумот тақдим қилиш мажбурияти киритилди 28.10.2022 й. 798-сонли ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 125-м. бу – ишга қабул қилиш, бажариладиган иш, бошқа ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги маълумотлар эканини аниқлаштиради.   

Ходим ушбу маълумотларни қандай усул билан олишни танлашга ҳақли – тасдиқланган қоғоз шаклидаги ҳужжат ёки иш берувчининг ЭРИси билан электрон шаклда. 

Ходим маълумотларни олиш учун ёзма шаклда ариза беради ёки иш берувчининг электрон почта манзилига юборади. Иш берувчи маълумотларни қуйидаги муддатларда тақдим этиши шарт: 

  • иш даврида – ариза берилган кундан эътиборан 3 иш кунидан кечиктирмай;
  • ишдан бўшаётганда – меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда.

 

Ходимни ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ билан қанча муддатда  таништириш керак

Амалдаги МК буни назарда тутмайди. Янгисига кўра, буйруқ ходимга имзо остида иш бошланган кундан эътиборан 3 кун ичида эълон қилинади. 

Бундан ташқари, ходимнинг талаби бўйича иш берувчи унга буйруқнинг тегишли тартибда тасдиқланган нусхасини бериши шарт (28.10.2022 й. 798-сонли ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 127-м.). Энди иш берувчи учун бундай мажбурият йўқ. 

 

Агар ходимни "расмийлаштиришсиз" ҳақиқатда ишлашига рухсат этилган бўлса

Амалдаги МК   ва янги таҳрирдаги МКда ҳам  (28.10.2022 й. 798-сонли ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 128-м.) ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади. 

Аммо янги таҳрирда ҳам баъзи муҳим жиҳатлар  аниқлаштирилмоқда. 

Биринчидан, ҳақиқатда ишлашга рухсат этилганда  иш берувчи иш бошланганидан бошлаб 3 кун ичида меҳнат шартномасини тузиши ва ходимни ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариши шарт. 

Иккинчидан, иш берувчи томонидан ваколат берилмаган ташкилот ходими шахсга ҳақиқатан ҳам ишлашга рухсат берса, иш берувчи эса у билан меҳнат шартномасини тузишдан бош тортадиган вазият тартибга солинади. 

Бу ҳолда иш берувчининг  манфаатлари юзасидан бажарилган иш  учун у бундай жисмоний шахсга тегишли мураккаблиги (малакаси) учун белгиланган тариф ставкасидан (иш ҳақи) келиб чиққан ҳолда ҳақиқатда ишланган вақт (бажарилган иш) учун ҳақ тўлаши шарт (28.10.2022 й. 798-сонли ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 128-м.).

 

Ишга қабул қилишда дастлабки синовни белгилаш тартиби қандай ўзгарди

Ушбу масалани 28.10.2022 й. 798-сонли ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 129-м. тартибга солади.  

Биринчидан, иш берувчи дастлабки синов белгилашга ҳақли бўлмаган шахслар рўйхатига қуйидагилар қўшилди: 

  • 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган оталар (васийлар);
  • 18 ёшга тўлмаган шахслар;
  • иш берувчи илгари меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган шахслар – қайта ишга қабул қилинган тақдирда;
  • ишлаб чиқариш таълими шартномаси бўйича иш берувчида  амалиёт ўтаган ўқувчилар;
  • бошқа ходимлар, агар бу жамоа келишуви, жамоа шартномаси ва иш берувчининг маҳаллий ҳужжатларида назарда тутилган бўлса.

 

Иккинчидан, таълим муассасалари битирувчилари учун дастлабки синовни белгилаш тартиби аниқлаштирилди. 

Амалдаги Меҳнат кодексида  ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини  тамомлаган кундан эътиборан  уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари  ишга қабул қилинганда иш берувчи уларга дастлабки синов муддатини белгилашга ҳақли эмас.

МКнинг янги таҳририда:(28.10.2022 й. 798-сонли ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 129-м.)

1) "йўналиши бўйича" ва мустақил равишда ишга жойлашаётган битирувчилар табақалаштирилган; 

2) битирувчилар олган мутахассислиги бўйича ишга кирса синов белгиланмаслиги белгиланган;

3) таълим муассасасини битириш билан ишга жойлашиш ўртасидаги, синов муддатини белгилашнинг иложи бўлмаган давр қисқартирилди. 

Шундай қилиб, янги Меҳнат кодексига кўра иш берувчи қуйидагиларга синов белгилашга ҳақли эмас: 

  • давлат грантлари асосида ўқиган олий ўқув юртлари битирувчилари битирган кундан эътиборан 3 ой ичида олган мутахассислик йўналиши бўйича ишга кираётганда;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини  тамомлаган кундан эътиборан  бир йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари  ишга қабул қилинганда.

Учинчидан, раҳбарлар, уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ва ташкилотларнинг алоҳида бўлинмалари раҳбарлари учун дастлабки синовнинг сўнгги муддати – 6 ой қилиб белгиланган. Бошқа ходимлар учун амалдаги максимал муддат қолдирилди – 3 ой. (28.10.2022 й. 798-сонли ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 130-м.)

Эътибор беринг
Кейинги мақолада меҳнат шартномасига қандай шартлар албатта киритилиши, у қандай реквизитларга эга бўлиши кераклиги, қачон муддатли меҳнат шартномасини тузишга йўл қўйилиши ва бошқалар ҳақида маълумот берамиз.

"Норма" эксперти Ленара Ҳикматова тайёрлади

Ўзбекистоннинг янги Меҳнат кодекси бўйича вазиятлар: Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси билан боғлиқ жавоблар ва ечимлар ўзбекистоннинг янги меҳнат кодекси ҳолатлари, янги меҳнат кодекси ҳолатлари, ўзбекистон республикасининг янги меҳнат кодекси ҳолатларига жавоблар, янгиланган меҳнат қонунчилиги ҳолатлари. Ўзбекистоннинг янги Меҳнат кодекси бўйича ҳолатлар. Ўзбекистон Республикасининг Янги Меҳнат кодексида назарда тутилган муҳим ҳолатлар ва қоидаларни кўриб чиқиш. Ишчиларнинг ҳуқуқлари, иш берувчиларнинг мажбуриятлари ва мамлакатнинг янгиланган меҳнат қонунчилигининг бошқа асосий жиҳатлари ҳақида тушунтиришларни ўз ичига олади. /ru/publish/doc/text185450_mkning_yangi_tahriri_ishga_qabul_qilish