Пригодится каждому кадровику в декабре:
Иш берувчи ишдан бўшатиш нафақасини тўлаши шарт бўлган ҳолатлар (жадвал)
Ишдан бўшатиш нафақаси – ходимнинг ишдан маҳрум бўлиши оқибатларини юмшатиш мақсадида амалга ошириладиган пулли тўлов, йўқотилган иш ҳақини ўзига хос компенсация қилишдир .
Қандай ҳолларда иш берувчи уни тўлаши шартлиги ва нима учун нафақа миқдори турли тоифа ходимлари учун фарқланиши мумкинлиги ҳақида «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА сўзлаб берди:
«Ишдан бўшатиш нафақаси меҳнат шартномаси бекор қилинган куни берилиши керак бўлган барча суммалар билан бирга тўланади . Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаган бўлса, тегишли суммалар ушбу ходим томонидан ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги талаб тақдим этилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тўланиши керак.
Бу меъёр нимани англатади? Айтайлик, ходим ишдан бўшатилган куни йўқ эди ва шунинг учун иш ҳақини, нафақани ололмади. Моддада ушбу талаб қандай шаклда тақдим этилиши кераклиги кўрсатилмаган. Демак, уни оғзаки билдириш ҳам мумкин. Масалан, у эртаси куни келиб, оғзаки ёки телефон орқали қўнғироқ қилиб, электрон почта орқали ёзиб, ҳисоб-китобни амалга ошириш ҳақидаги талабни билдирди. Тегишли суммалар ва ишдан бўшатиш нафақаси ходим томонидан ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги талаб тақдим этилганидан кейин иш берувчи томонидан уч кундан кечиктирмай тўлиқ тўлаб берилиши керак.
Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма) билан масала бироз бошқача тартибда ҳал қилинади. Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда ишга келмаган бўлса, иш берувчи кейинги иш кунидан кечиктирмай ходимга меҳнат дафтарчасини олиш учун келиши ёхуд меҳнат дафтарчаси почта орқали юборилишига розилик бериши зарурлиги ҳақида билдиришнома юбориши шарт. Иш берувчи билдиришнома юборилган кундан эътиборан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилганлиги учун жавобгарликдан озод этилади.
Ходим томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган меҳнат дафтарчаси иш берувчи томонидан ходим меҳнат дафтарчасини бериш тўғрисида мурожаат қилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай берилиши керак .
Меҳнат шартномаси бекор қилинган қуйидаги ҳолларда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади:
- ходим янги меҳнат шартларида меҳнат қилишни рад этиши ;
- ходим соғлиғи ҳолати бўйича қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказилишни рад этганлиги ёхуд иш берувчида тегишли иш бўлмаганлигида ;
- иш берувчи билан бирга бошқа жойга кўчиб ўтишни рад этганида ;
- ташкилот мулкдорининг алмашганлиги, унинг қайта ташкил этилганлиги, ташкилотнинг идоравий тааллуқлилиги (бўйсунуви) ўзгарганлиги муносабати билан ходимнинг ишни давом эттиришни рад этиши ҳолатида;
- иш берувчи ташаббуси билан – айрим ҳолатлардан ташқари ;
- тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган алоҳида ҳолатларга кўра .
Иш берувчининг ташаббуси билан ва тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра ишдан бўшатишда айнан қайси ҳолатларда ишдан бўшатиш нафақаси тўланишида чалкашмаслик учун жадвалдан фойдаланинг:
Меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси |
Ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш КЕРАК |
Ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш КЕРАК ЭМАС |
28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 161-м. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш |
1-б. Ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги; якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги |
4-б. Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги |
2-б. Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги
|
5-б. Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги |
|
1) 3-б. Ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги
|
|
|
6-б. Меҳнат кодексида ва бошқа қонунларда белгиланган ўзга сабаблар (асослар).
Ўриндошлик асосида ишловчи шахс билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган қуйидаги ҳолларда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади:
Бундан ташқари ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилот бош бухгалтери, ташкилот алоҳида бўлинмаси раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдор ўзгариши муносабати билан бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади .
|
|
|
Меҳнат шартномасини тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилиш |
1-б. Ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда |
3-б. Ходимни жазога маҳкум этган суднинг ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда, башарти бунинг натижасида ходим аввалги ишини давом эттириш имкониятидан маҳрум этилган бўлса, шунингдек ходим суднинг қарорига биноан ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасига йўлланган тақдирда
|
2-б. Шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланган тақдирда |
7-б. Ходимни ишга тиклаш ҳақидаги суд қарори бекор қилинганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Давлат меҳнат инспекциясининг қарори бекор қилинганлиги (қонунга хилоф деб эътироф этилганлиги)
10-б. Қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар |
|
4-б. ишга қабул қилишга доир белгиланган қоидаларнинг бузилганлиги, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса. Аммо ишга қабул қилишга доир белгиланган қоидалар ходимнинг айби билан бузилган бўлса, меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди. Масалан, у муайян лавозимларни эгаллаш ёки маълум фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги тўғрисидаги суд қарорини яширган, сохта ҳужжатларни тақдим қилган бўлса ва ҳ.к. |
|
|
5-б. Меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришга монелик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги:
|
|
|
|
6-б. Ташкилотни тугатиш ёки иш берувчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги |
|
|
9-б. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида доимий асосда ишлаган Сенат аъзосининг ваколатлари муддати тугаганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тарқатиб юборилганлиги муносабати билан аввалги лавозимига (ишига) қайтганлиги |
|
Агар меҳнат шартномаси бошқа асосларга биноан бекор қилинса, МКнинг 173-моддаси ишдан бўшатиш нафақаси тўланишини назарда тутмайди. Айнан:
- тарафларнинг келишувига кўра ;
- ходимнинг ташаббуси билан ;
- муддатли меҳнат шартномасининг муддати тугаши муносабати билан ;
- меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра ;
- янги муддатга сайланмаганлиги (танлов бўйича ўтмаганлиги) ёхуд сайланишда (танловда) қатнашишни рад этганлиги муносабати билан .
Ишдан бўшатиш нафақаси қандай миқдорда тўланади
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у :
- уч йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан;
- уч йилдан беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан;
- беш йилдан ўн йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг юз фоизидан;
- ўн йилдан ўн беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг бир юз эллик фоизидан;
- ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг икки юз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби МКнинг 257-моддасида белгилаб қўйилган.
Ходимларнинг алоҳида тоифалари учун ишдан бўшатиш нафақасини тўлашнинг бошқача тартиби белгиланган:
1) мавсумий ишчилар. Улар юқоридаги асосларга кўра ишдан бўшатилганда ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўланади ;
2) микрофирма ходимлари. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган ишдан бўшатиш нафақасини тўловларини тўлаш ҳоллари ва миқдорлари меҳнат шартномасида белгиланади. Агар улар белгиланмаган бўлса, МКнинг 173-моддасида назарда тутилган умумий кафолатлар татбиқ этилади ;
3) якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш ҳоллари ва миқдорлари меҳнат шартномасида белгиланади ;
4) уй ишчилари. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш ҳоллари ва миқдорлари меҳнат шартномасида белгиланади. Агар улар меҳнат шартномасида белгиланмаган бўлса, МКнинг 173-моддасида назарда тутилган умумий кафолатлар татбиқ этилади .