Пригодится каждому кадровику в декабре:
ОТМ талабасига синов муддатини белгилаш мумкинми
ОТМ битирувчиларининг айрим тоифаларига ишга қабул қилишда дастлабки синов белгиланмайди . Мазкур норма амалдаги МКнинг 84-моддасидан сезиларли даражада фарқ қилади. Ўқишни давом эттираётган талабага синов муддатини белгилаш мумкинми?
Kadrovik.uz тушунтиради:
– Чиндан ҳам, янги Меҳнат кодексининг 129-моддасига мувофиқ, қуйидагиларга ишга кираётганда дастлабки синов белгиланмайди:
- ҳомиладор, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);
- захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;
- давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
- тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари ўзи билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;
- ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;
- ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;
- ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;
- жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.
Рўйхат тўлиқ бўлиб, бошқа истиснолар мавжуд эмас. Таълим муассасаларини ҳали битирмаган, аммо ишга кираётган талабалар мазкур рўйхатга киритилмаган. Тегишинча, уларга ишга киришда дастлабки синов белгилашга йўл қўйилади. Бу Меҳнат кодекси нормаларининг бузилиши саналмайди.
Таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таҳсил олаётган ходимлар бошқа имтиёзларга ҳам ҳақли эканлигини унутманг. Хусусан, иш берувчи уларга ишни ўқиш билан бирга олиб боришлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериши шарт. Улар сирасига қуйидагилар киради:
1) қисқартирилган иш ҳафтаси;
2) ходимнинг хоҳишига кўра навбатдаги таътилни тақдим қилиш;
3) давлат аттестацияси ва битирув малака ишини ҳимоя қилиш (бакалавриат талабалари учун), магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш вақтига (магистратура талабалари учун) ёхуд имтиҳонлар ва лаборатория-имтиҳон сессиялари вақтига тўғрилаб бериш .
Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим ташкилотларида, кадрларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларида (курсларида) меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда ўқиётган, ишга янги қабул қилинган ходимлар учун, агар улар уни қуйидагиларга мослаштиришмоқчи бўлса, уларнинг хоҳишига кўра, йиллик меҳнат таътили мазкур иш берувчидаги меҳнат фаолиятининг олти ойи тугагунига қадар берилади :
- давлат аттестацияси ва битирув малака ишини ҳимоя қилиш (бакалавриат талабалари учун);
- магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш вақтига (магистратура талабалари учун);
- имтиҳонлар ва лаборатория-имтиҳон сессиялари вақтига
5) таълим муассасаси жойлашган ерга бориш учун ҳақ тўлаш ва бошқа шарт-шароитлар.
Валерия ЛЯНДРЕС,
«Норма» эксперти