Пригодится каждому кадровику в декабре:
Янги МК: асосий ўзгаришларнинг қиёсий жадвали
Янги Меҳнат кодекси амалдагисидан икки баравар катта, унда янги боблар ва кўплаб янги нормалар пайдо бўлди. Ўзгаришларни яхшироқ тушунишингиз учун қиёсий жадвалимиздан фойдаланинг. Уни kadrovik.uz учун махсус янги МК лойиҳасини тайёрлаш бўйича экспертлар гуруҳи аъзолари Алексей НИЯЗМЕТОВ ва Юрий ФЕОКТИСТОВ тайёрлашди:
Амалдаги Меҳнат кодекси меҳнат қонунчилиги соҳасига аниқ таъриф бермайди, кўплаб ҳавола қилинган қоидаларга эга (кўпинча манзилсиз) ва умуман олганда эскирган, негаки ижтимоий ва меҳнат соҳасидаги муносабатлар у қабул қилинган вақтдан бери сезиларли даражада ўзгарган.
Янги Меҳнат кодекси бевосита таъсир кўрсатадиган ҳужжатга айланди. У маълум бир ҳуқуқий чегарани белгилайди ҳамда ходим ва иш берувчи ўртасидаги муносабатларнинг бутун мажмуасини тартибга солади, шунингдек бунинг учун янги воситаларни тақдим этади. Масалан, меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асослардан бири – тарафларнинг розилиги , аммо эски Кодексда ушбу тартиб-таомилнинг қоидаси йўқ эди. Шунингдек, янги МКда HR-менежментдан янги воситалар, хусусан, иш ҳақида таклиф (job offer) пайдо бўлди. Ишга таклиф қилинган шахслар эса қўшимча кафолатлар олишди.
Баъзи ўзгаришлар айниқса ходимларни хурсанд қилади. Масалан, таътилнинг минимал давомийлиги 21 календарь кунни ташкил қилади (эски МКдаги 15 иш куни ўрнига). Бу халқаро меҳнат ташкилотининг «Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисида»ги (1970 й.) 132-сонли Конвенциясига мос келади. Шунингдек, агар байрам якшанба кунига тўғри келса, дам олиш кунини кўчириш қоидаси ҳам пайдо бўлди.
Баъзи янгиликлар бизнес учун жуда фойдали бўлади. Масалан, муддатли меҳнат шартномасини тузиш учун асослар 18 та бўлди (эски Кодексда улар атиги 3 та). Шунингдек, иш берувчиларга ходимни ўқитиш учун сарфланган маблағлар учун компенсация талаб қилиш ҳуқуқи берилди. Ёки – агар ходим шартлашилган муддатдан олдин ишдан бўшаса, улар ишлаб берилганига мутаносиб равишда талаб қилинади.
Асосий ўзгаришлар бўйича қиёсий жадвал:
Иш ҳақида таклиф (job offer) |
|
Қоида йўқ |
Таклиф этилган шахсларга ишга жойлаштириш соҳасидаги қўшимча кафолатлар белгиланди Иш берувчи таклифноманинг амал қилиш муддати давомида ишга қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Агар муддат келишилмаган бўлса, таклиф юборилган кундан эътиборан бир ой ичида. |
Ишга қабул қилиш босқичлари |
|
Қоида йўқ |
Ишга қабул қилишнинг 3 та босқичи ва меҳнат шартномаси имзолангунга қадар ишга қабул қилиш чоғидаги таништириш тартиб-таомиллари батафсил баён қилинган |
Меҳнат шартномасини тузиш |
|
Меҳнат шартномаси тузаётганда қуйидагиларга таяниш керак: 1) МК 73–74-м.; 2) Меҳнат шартномасини тузиш бўйича тавсиялар 11.03.1997 й. 133-сон ВМҚга 1-илова; 3) Меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низом 05.12.2019 й. 971-сонли ВМҚга 1-илова. Меҳнат шартномаси «ЯММТ» ИДАКда рўйхатдан ўтказилганда |
Меҳнат шартномасини тузиш тартиби тўлиқ тартибга солинган 1. Меҳнат шартномасининг мазмуни Меҳнат шартномасига албатта қуйидаги шартлар киритилиши керак:
бир неча касбда (лавозимда) ишлаш; давлат сирларини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор қилмаслик;
2. Меҳнат шартномасининг шакли 3. Меҳнат шартномасининг реквизитлари Шу жумладан – реквизитлар ўзгарган тақдирда хабар қилиш муддати белгиланган (3 иш куни). 4. Меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш Жумладан – меҳнат шартномасини «ЯММТ» ИДАКда рўйхатдан ўтказиш шарти мустаҳкамлаб қўйилган. |
Муддатли меҳнат шартномаси тузиш мумкин бўлган жами 3 та ҳолат |
Муддатли меҳнат шартномаси тузиш мумкин бўлган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилган (3 тадан 18тагача ҳолатлар). Меҳнат шартномасини тузиш бўйича қоидалар киритилди ва тўлдирилди, шу жумладан: |
Синов муддати |
|
Синов муддати белгиланмайдиган шахслар рўйхатини МКнинг 84-м. тартибга солади Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчиларига дастлабки синов белгиланмайди. Дастлабки синовнинг йўл қўйиладиган максимал муддати уч ойни ташкил қилади Синов муддати давомида иш берувчи синов натижаси қониқарсиз бўлганда меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин |
Синов муддати белгиланмайдиган шахслар рўйхати кенгайтирилган Бунда олинган мутахассислиги бўйича ишга қабул қилинаётган қуйидаги битирувчиларга синов муддати белгиланмайди:
техникум, коллеж, академик лицей ва бошқаларни тамомлаган кундан эътиборан бир йил ичида. Раҳбарлар, уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари учун йўл қўйилиши мумкин бўлган дастлабки синов муддати – олти ойгача оширилди . Синов муддати давомида иш берувчи ўз ташаббусига кўра – сабабларни кўрсатган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин |
Таътиллар |
|
Меҳнат таътилининг минимал давомийлиги ўн беш иш кунини ташкил қилади Таътилларнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади |
Меҳнат таътилининг минимал давомийлиги 21 календарь кунни ташкил қилади Таътилларнинг давомийлиги календарь кунларда ҳисоблаб чиқарилади |
МКда иш ҳақи қисман сақланган ҳолда меҳнат таътилини бериш қоидаси йўқ. Бундай тўловлар СКнинг 374-м.да назарда тутилган. |
Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериш имкони, уни расмийлайтириш ва тўлаш тартиби МКнинг 240-м. билан тартибга солинган. |
Ишдан четлаштириш |
|
Ишдан четлаштириш тартиби МКнинг 113-м.да белгиланган |
Ходимни ишдан четлаштириш ҳолатлари рўйхати кенгайтирилди Ишдан четлаштириш даврида иш ҳақи расмийлаштириш ва тўлаш тартиби, шунингдек ноқонуний ишдан четлаштиришнинг ҳуқуқий оқибатлари МКнинг 152–154-моддалари билан тартибга солинади. |
Меҳнат шартномасини бекор қилиш |
|
Томонларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби тартибга солинмаган. Иш берувчилар МКнинг 97-м. 1-б.га таянишган. |
Меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиниши тўлиқ МКнинг 157-м. билан тартибга солинган. |
Ходим пенсия ёшига етгач, иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли |
Қоида чиқариб ташланган. |
Ходим иш берувчини 2 ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли |
Ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда огоҳлантириш шартлари фарқланади: ходим иш берувчини ўн тўрт календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантиради ; |
Томонларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддати пулли компенсация билан алмаштирилиши мумкин |
Иш берувчи мустақил тарзда меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганда огоҳлантириш муддатини пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақли |
Иш ҳақи тўлашни кечиктирганлик учун жавобгарлик |
|
МКда иш ҳақи тўлашни кечиктирганлик учун жавобгарлик назарда тутилмаган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-м. ва 19.03.2002 й. 88-сон ВМҚ 3-б. қоидалари қўлланилади |
Иш берувчи иш ҳақи тўловини кечиктирганда тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан ҳар бир кечиктирилган кун учун ходимга МБ асосий ставкасининг 10% миқдорида фоизлар тўлаши шарт |
Ўртача иш ҳақини ҳисоблаш |
|
Ўртача иш ҳақи 11.03.1997 й. 133-сон ВМҚга 6-иловага мувофиқ ҳисобланади. |
Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш тартиби МКнинг 257-м. билан тартибга солинади |
Иш ҳақини тасарруф этиш ҳуқуқи |
|
Иш ҳақини тасарруф этиш ҳуқуқи белгиланмаган. Фақат ушлаб қолишларнинг умумий миқдори иш ҳақининг 50%, алиментлар бўйича – 70%дан ошмаслиги ҳақида қоида мавжуд |
Ходимнинг аризасига кўра иш ҳақи исталган миқдорда кредиторларга банк муассасаларидан олинган ссудалар, кредитлар, коммунал тўловлар ва бошқа харажатларни тўлаш учун юборилиши мумкин |
Ходимни ўқитиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш |
|
Қоида йўқ |
Агар ходим шартлашилган муддатдан олдин узрли сабабларсиз ишдан бўшаса, иш берувчи уни ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг ўрнини қоплаб беришини ёки мутаносиб тарзда ишлаб беришини талаб қилиши мумкин |
Касбга тайёрлаш ва устозлик |
|
Қоида йўқ |
Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳақида бутун бошли бўлим қўшилган: |
Мавсумий ва вақтинчалик ишчилар |
|
Қоида йўқ |
МКда меҳнатни ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари тўлиқ ёзилган:
|
Касаначилар, уй ишчилари ва масофадан туриб ишловчилар |
|
Уй ишчилари ва масофадан туриб ишловчилар учун қоида йўқ. Касаначиларнинг иши 11.01.2006 й. 4-сон ВМҚга 1-илова билан тартибга солинган |
МКда меҳнатни ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари тўлиқ ёзилган:
|
Вахта усулида ишловчилар |
|
Қоида йўқ |
Меҳнатни ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари МК 465–472-моддаларида ёзилган |
Раҳбарлар |
|
Қоида йўқ |
Меҳнатни ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари МК 485–490-моддаларида ёзилган |
Чет элликлар |
|
Чет эллик ходимларни жалб қилиш 22.02.2022 й. 86-сон ВМҚга илова билан тартибга солинади |
Меҳнатни ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари МКнинг 521–526-моддаларида ёзилган |
Жадвалда янги МКнинг барча ўзгаришлари ва янгиликлари кўрсатилмаган. «Янги МК: назариядан амалиётгача» курси иштирокчилари янги МК бўйича ишлашга осон ўтишлари ва ҳамма нарсани батафсил тушунишлари мумкин. Уни янги МКни ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳи аъзолари – Алексей НИЯЗМЕТОВ ва Юрий ФЕОКТИСТОВ олиб боришади. Улар барча янгиликларни оддий мисоллар ёрдамида тушунтиришади ва кейинчалик ишда қўл келадиган тақдимотларни сиз билан баҳам кўришади.
Вақтни қўлдан бермай курсга ёзилинг: 26 декабргача 15% чегирма амал қилади!
Шунингдек, сиз
- Алексей НИЯЗМЕТОВ ва
- Юрий ФЕОКТИСТОВ иштирокида
«Ишлаб чиқувчилардан янги МКнинг асосий хусусиятлари» очиқ вебинарларнинг ёзувларини кўришингиз мумкин.