Агар бошлиқ касал бўлса, унинг ишини бажарган ўринбосарга қўшимча ҳақ тўланадими

preview

«Бўлим бошлиғи  касал бўлиб қолди. Бошлиқнинг вазифалари унинг ўринбосарига юклангани тўғрисида буйруқ ва меҳнат шартномасига қўшимча келишув расмийлаштирилиши керакми? Бундай иш учун ўринбосарга қўшимча ҳақ тўлаш шартми?». 

Саволга «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Эътибор беринг
Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.

 

–  Агар ташкилот штат жадвалида бўлим бошлиғининг ўринбосари лавозими назарда тутилган бўлса, унга вақтинча йўқ бўлган бошлиқнинг ваколатларини (таътилга ёки "касаллик таътилига" кетган, хизмат сафари ёки малака оширишга юборилган ва ҳоказо) соддалаштирилган тартибда бериш мумкин:

  • ўринбосар ходимнинг розилигини олмасдан;
  • уни асосий ишидан озод қилмасдан;
  • қўшимча ҳақ тўламасдан.

Бу ҳақда МКнинг 116-моддасида сўз боради.

Аммо бу ерда қуйидаги талабларни ҳисобга олиш керак:

1. Штатда ўринбосар лавозими бўлиши керак.

Амалда баъзида шундай бўладики, бўлимдан кимдир оғзаки равишда бошлиқ ўринбосари сифатида эълон қилинади, аммо штатда бундай лавозим йўқ.

2. Штатдаги ўринбосарнинг лавозим мажбуриятларига вақтинча йўқ бўлган бошлиқнинг вазифаларини бажариш киритилиши керак.

Бу бир қарашда ўз-ўзидан тушунарли далил бўлиб кўринади, ахир бошлиқ бўлмаган пайтда унинг ўрнига ишлаб туриш – ўринбосар меҳнат вазифаларининг таркибий қисмларидан биридир. Аммо тартиб-таомил қонуний бўлиши учун вақтинча йўқ бўлган бошлиқнинг вазифаларини бажариш меҳнат қонунчилигида, меҳнат шартномасида ёки ходимнинг лавозим йўриқномасида назарда тутилганлигига ишонч ҳосил қилинг. Бундай ҳолда штатдаги ўринбосар бўлим бошлиғи ишга чиққунига қадар бундай мажбуриятларни бажаришни рад этишга ҳақли эмас .

Агар ўринбосар ўзига юкланган мажбуриятларни бажармаса ёки уларни нотўғри бажарса, унга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.

Шундай қилиб, бошлиқнинг мажбуриятларини бажариш вазифаси унинг штатдаги ўринбосари меҳнат вазифасига кирса, бу ишни энди қўшимча деб ҳисоблаб бўлмайди. Тегишинча, у учун қўшимча тўлов амалга оширилмайди . 

Аммо бунда молиявий имкониятлардан келиб чиқиб ташкилот ходимни рағбатлантириш учун рағбатлантирувчи тўловларни белгилаши мумкин (мукофотлар ва б.).

Бу ҳолда вазифаларни юклаш доимий эмас, балки вақтинчалик бўлгани учун меҳнат шартномасига қўшимча келишув расмийлаштириш шарт эмас. Иш берувчига буйруқ чиқариш ва ходимни у билан имзо остида таништириш кифоя.

Агар йўқ бўлган бошлиқнинг мажбуриятларини бажариш ўринбосарнинг меҳнат вазифасига кирмаса

У ҳолда бу – қўшимча иш ва  унинг учун   бошлиқнинг ўрнини босувчи ходимнинг розилигини олиш талаб қилинади.

Розилик иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Ходим буйруқ матни билан танишиши ва агар рози бўлса, уни имзолаши керак . Шунингдек, ходим буйруқда шартлашилган  қўшимча ишга эътирози йўқлиги ёки розилигини ўз қўли билан ёзиши мақсадга мувофиқдир.

Шунингдек, ходимнинг бевосита мажбуриятларига кирмайдиган ушбу қўшимча вазифалар учун қуйидагиларга ҳақ тўлашга тўғри келади :

  • бюджетдан молиялаштирилмайдиган ташкилот ходимлари учун – бир неча касбда (лавозимда) ҳақиқатда бажарилган ишга доир иш ҳақи миқдорида; 
  • бюджет ташкилотлари ходимлари учун – бир неча лавозимда ишлаганлик учун тариф ставкасининг (маошининг) эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.

 

 

Ўзбекистонда иш ҳақи - ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар, ходимларга барча турдаги тўловлар ўзбекистонда ҳақ тўлаш, ўзбекистонда ҳақ тўлаш, ўзбекистонда ҳақ тўлаш турлари, ўзбекистонда ҳақ тўлаш шакллари, иш ҳақи ва бошқа тўловлар Ўзбекистонда ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар. Бу ерда сиз Ўзбекистондаги иш ҳақи ва ходимларга тўланадиган бошқа тўловлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Ташкилотларда турли хил тўловлар қандай амалга оширилади ва кадрлар бўлими ходими нимани билиши керак /ru/publish/doc/text187411_agar_boshliq_kasal_bulsauning_ishini_bajargan_urinbosarga_qushimcha_haq_tulanadimi