Пригодится каждому кадровику в декабре:
Бригадир ўзининг бригада аъзолари учун иш берувчи бўлиши мумкинми
«МЧЖ қурилиш билан шуғулланади, ишчилар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ёлланади. Ҳар бир ходим билан эмас, балки 30-50 кишилик бригадага эга бўлган бригадир билан тузиладиган ва иш учун ҳар бир монтажчи, пайвандчи, электрик ва бошқаларга эмас, балки бригадирга тўланадиган шартнома тури мавжудми?».
Вазиятни «Норма» эксперти, юрист Нурали Нурмуҳамедов изоҳлади:
– Ушбу турдаги шартнома қонунчиликда назарда тутилмаган ва бир неча сабабларга кўра мумкин эмас:
1. Меҳнат қонунчилиги нуқтаи назаридан: қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда корхоналар, якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек ўн саккиз ёшга тўлган жисмоний шахслар иш берувчилар бўлиши мумкин . Қонунчиликда жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган) томонидан ёллаш ҳолатлари кўзда тутилган, қачонки бу шахс:
– 3 нафаргача ходимни ишга ёллаш ҳуқуқига эга бўлган оилавий тадбиркорлик билан шуғулланса ;
– хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус бўлса . Шундай қилиб, кўрсатилган вазиятда бригадир иш берувчи бўла олмайди.
2. Солиқ қонунчилиги нуқтаи назаридан: иш ҳақи, шу жумладан ходимларнинг фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалари бўйича оладиган даромадлари иш ҳақи кўринишидаги даромадлар саналади .
Улар солиқ агентида солиққа тортиладиган даромадларга тегишли . Юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахсларнинг ваколатхоналари – Ўзбекистон Республикасида норезидентлар, мол-мулкни сотиб олувчи жисмоний шахслар (норезидентлар), шунингдек солиқ тўловчининг мол-мулкини ишончли бошқаришни амалга оширувчи ишончли бошқарувчи . Бригадир – жисмоний шахс бу тушунчаларнинг ҳеч бирига мос келмайди ва тегишинча солиқ агенти сифатида ҳаракат қила олмайди.
3. Буларнинг барчасидан ташқари ишлаб чиқаришда ишчилар билан бахтсиз ҳодисалар юз берганда жавобгарлик масаласи қолмоқда. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текширишнинг амалдаги тартиби меҳнат шартномалари бўйича ишловчи ходимларга ҳам, ишларни фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича бажарадиган шахсларга ҳам татбиқ қилинади .
Иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ҳамда ҳисобга олиш, Н-1 шаклидаги далолатномаларни тузиш, бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавобгардир. Агар бригадир юқорида айтиб ўтилганидек иш берувчи бўла олмаса, бригада аъзолари билан бахтсиз ҳодисалар юз берганда ким жавобгар бўлиши керак, деган савол қолади. Бундай вазиятларда амалиётда давлат меҳнат инспекцияси жавобгарликни қурилиш ишларини олиб борувчи корхоналарнинг мансабдор шахсларига юклайди.