Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Ходим СЧР йиғинларига чақирилса, иш берувчи қандай ҳужжатларни расмийлаштириши керак
«Корхонада ишлайдиган ходим бир ойга армияга кетмоқда. Бир ой ўтгандан кейин у яна корхонамизда ишлайди. Ҳужжатларни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш керак? У билан меҳнат шартномасини бекор қилиш, кейин эса яна ишга қабул қилиш керакми?».
Саволга «Нормa» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– 2003 йилдан бошлаб мамлакатимизда чақирув ёшидаги фуқароларнинг ҳарбий хизмат турларидан бири сифатида сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат жорий этилди.
Сафарбарлик чақируви резервида фуқаролар томонидан хизматни ташкил этиш ва ўтиш тартиби қуйидагилар билан белгиланади:
– 12.12.2002 йилдан 436-II-сонли «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонун;
– Низом (22.02.2003 й. 99-сонли ВМҚга тасдиқ. 1-сонли Илова, кейинги ўринларда – Низом).
Армияда бир ойлик хизмат маълум атамага эга – бу сафарбарлик чақируви резервидаги шахслар учун ойлик ўқув йиғинлари. Улар фуқароларнинг сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилиш шартларидан бири саналади .
Ҳарбий йиғинларни ўташ даврида, шу жумладан уларни ўтказиш жойига ва орқага қайтиш вақтида сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларида иш жойи (лавозими) сақланиб қолади.
Кўрсатилган шахслар билан меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан ҳарбий йиғинларга йўллаш ҳақидаги маълумотнома олинган кундан бошлаб то улардан қайтгунча бўлган даврда бекор қилиниши мумкин эмас. Ташкилот тугатилган ҳоллар бундан мустасно.
Агар сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси ҳарбий йиғинлар вақтида касал бўлиб қолса ва улар тугаганидан кейин ҳам касал бўлишда давом этса:
– унда иш жойи (лавозими) сақланиб қолади;
– ҳарбий йиғинлар тугаган кундан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланади .
Сафарбарлик чақируви резерви йиғинига чақирилган ходим мудофаа ишлари бўлимидан белгиланган намунадаги чақирув тўғрисида буйруқ олади. Уни ишдан озод этиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос сифатида иш жойи бўйича тақдим этади.
Ўз навбатида иш берувчи буйруқни олгач, қуйидаги мазмунда буйруқ чиқаради:
«Ҳарбий йиғинлар учун чақирув тўғрисида»
5-сонли цех монтажчиси Алимов Жўрабой Акмалбой ўғли 2023 йил 1 майдан 31 майгача сафарбарлик чақируви резервига чақирилиши муносабати билан хизмат мажбуриятидан озод қилинсин.
Д.А Алимовнинг йиғинда бўлган бутун даври учун иш жойи, эгаллаб турган лавозими ва ўртача иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 282-моддаси, 22.03.2003 йилдан 99-сонли ВМҚ 2-бандига мувофиқ сақлансин.
Асос: Фарғона вилояти Риштон тумани мудофаа ишлари бўйича бўлимининг 25.04.2023 йилдан 68-сонли буйруғи.