Пригодится каждому кадровику в декабре:
Битта буйруқ билан бир неча кишини ишга қабул қилиш мумкинми
«20 нафар янги ходимлар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштиришни режалаштиряпмиз. Ҳар бирига алоҳида буйруқ расмийлаштириш керакми ёки 20 та параграф билан битта буйруқ чиқариш мумкинми?».
Kadrovik.uz тушунтиради:
Нима учун ҳар бир ходимга алоҳида буйруқ расмийлаштирган маъқул
МКда бир нечта ходимларни қабул қилиш тўғрисида битта буйруқ чиқаришга тўғридан-тўғри тақиқ йўқ. Албатта ишга қабул қилинаётган ҳар бир ходим учун алоҳида буйруқ расмийлаштиришни тавсия қиламиз.
Биринчидан, буйруқ ходимнинг шахсий маълумотларини ўз ичига олади.
Иккинчидан, ишга қабул қилишни расмийлаштира туриб иш берувчи ҳар бир ходим билан буйруқ чиқариш учун асос бўладиган алоҳида меҳнат шартномаси тузади .
Сиз ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ билан у тегишли бўлган ҳар бир ходимни – иш ҳақиқатан бошланган кундан эътиборан уч кунлик муддатда, имзо қўйдириб таништирасиз. Шунингдек, исталган ходим иш берувчидан унга мазкур буйруқнинг лозим даражада тасдиқланган кўчирма нусхасини беришини талаб қилиши мумкин . Буйруқнинг мазмуни меҳнат шартномаси шартларига мос келиши керак, улар эса турли ходимлар учун фарқ қилиши мумкин. Имкон қадар битта ходим билан меҳнат шартномаси қоидаларини бошқа шартларда ишга қабул қилинаётган бошқа ходимларга кўрсатмаслик керак.
Бундан ташқари вақти-вақти билан аниқ бир ходим ҳақида маълумот талаб қилинадиган турли ташкилотларга ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқлардан нусхалар олиш зарур бўлади (ОТМга – битирувчининг иш фаолиятини бошлаганини тасдиқлаш учун, пенсия жамғармаси бўлимларига ва бошқалар).
Агар барибир ҳаммага битта буйруқ талаб қилинса
Кўплаб таркибий бўлинмаларга эга бўлган йирик компанияларда кадрлар бўйича мутахассислар кўпинча бир кунда ўнлаб, баъзан юзлаб кишиларни ишга қабул қилишларига тўғри келади. Ҳамма учун битта буйруқ расмийлаштириш кадрлар хизмати ишини сезиларли даражада осонлаштиради. Баъзи тажрибали кадрлар бўйича мутахассислар буйруқ матнида жадвал шаклидан фойдаланишади, унинг устунларида у билан тузилган меҳнат шартномаси асосида ҳар бир ходим учун тегишли маълумотлар кўрсатилади;
Ходим Ф.И.О. |
Лавозим/ таркибий бўлинма |
Меҳнат шартномаси рақами ва санаси |
Синов муддати |
Ставка миқдори |
Маош (тариф ставкаси), Сўм |
Шартноманинг амал қилиш муддати |
Буйруқ билан танишганлик имзоси |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
Умаров Лазиз Усмонович (Umarov Laziz Usmоnovich) |
Бош бухгалтер |
№ 1 от 05.01.2023 г. |
Белгиланмаган |
1 |
5 000 000 |
1 йил |
|
… |
|
|
|
|
|
|
|
Бунда ҳар бир ходим буйруқ билан фақат унга тегишли устунни кўрсатиш орқали, қолганларини ёпиш орқали таништирилиши мумкин.
Шунингдек, буйруқни уни параграфларга ажратиш орқали тузиш мумкин. Алоҳида параграф – алоҳида ходим учун. Ходимни фақат буйруқнинг унга бевосита боғлиқ бўлган ишга қабул қилиш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган қисми билан таништириш керак.
Келгусида, агар ходимга ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ керак бўлиб қолса, ундан кўчирма қилинг. Кўчирма – бу бошқа ҳужжат қисмининг нусхаси бўлган ҳужжат
Энг муҳими, уни ташкилот раҳбарининг (бошқа ваколатли шахснинг) имзоси ва муҳри (у мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқлаш орқали тўғри расмийлаштириш .
Баъзан ҳужжатнинг нусхасини олиш қийин бўлади, чунки баъзи ташкилотларда буйруқлар боғланади, алоҳида кўп варақли папкаларга тикилади. Бу папкалардан сифатли нусха олиш имконсиз. Буйруқдан кўчирма эса вазиятдан чиқиш йўли бўла олади.
Валерия ЛЯНДРЕС
«Норма» эксперти
Ленара ХИКМАТОВА
«Норма» эксперти, юрист