Пригодится каждому кадровику в декабре:
Болани овқатлантириш учун танаффусларни бериш тартиби
Иш берувчи икки ёшгача бўлган боланинг ота-оналаридан (ёки васийларидан) бирига болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар бериши шарт.
Бунда нимани ҳисобга олиш муҳимлигини «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:
– 1995 йилдаги МКнинг 236-м. қоидаларидан фарқли равишда (аниқроғи – унинг 407-м.да) янги Меҳнат кодексига ўзгартириш киритилди. Чунончи – аёлга эмас, балки икки ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади .
Агар ота-онадан бири бола парваришлаш таътилида бўлмаса, бундай танаффуслардан фойдаланмаётган бўлса, болани овқатлантириш учун танаффуслар берилади . Шунинг учун, агар она бола парваришлаш таътилида бўлса, ота-онадан иккинчисига бундай танаффусни бериш мумкин эмас.
Бундай танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган давомийликда берилгани сабабли (тегишинча, улар тез-тез ва узоқроқ бўлиши мумкин), уларнинг аниқ давомийлиги ва такрорланиши, шунингдек уларни бериш тартиби жамоа шартномасида ёки агар у тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра иш берувчи томонидан белгиланади .
Иш вақтининг ёки сменанинг ҳар хил давомийлигида болани овқатлантириш учун танаффусни қандай бериш керак
Янги МКнинг 407-модда 1-қисми талабларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги қоидалар белгиланган:
8 соатлик тўлиқ иш кунида ушбу тоифадаги ходимларга уч ва олти соат ишлагандан кейин камида ярим соатлик танаффусларга рухсат берилиши керак. Жами – кунига камида 1 соат;
12 соатлик сменада – уч, олти ва тўққиз соатдан кейин камида ярим соатлик танаффуслар. Жами – сменада камида бир соат-у ўттиз дақиқа;
тўлиқсиз иш кунида – белгиланган иш вақти режимидан келиб чиқиб ўша тартибда ҳисобланади.
Аввало, ходимларга улар бола неча ёшга тўлгунча ва аниқ нимага ҳақли эканлигини тушунтиринг. Уларга учта вариантдан бирини танлашни таклиф қилинг:
1) ҳар уч соатда ярим соатлик танаффуслардан фойдаланиш;
2) уларни тушлик танаффусига жамланган шаклда қўшиш.
Масалан, саккиз соатлик иш кунида бир соатлик тушлик танаффусининг ўрнига икки соатдан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, 1 соат (белгиланган 30 + 30 дақиқа) ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдорида тўланиши керак;
3) овқатлантириш учун вақтни жамланган шаклда иш куни (смена) бошига ёки охирига ўтказиш. Бунда иш вақти иш ҳақини йўқотмасдан ушбу танаффуслар суммасига қисқаради.
Масалан, ходим 8 соатлик иш кунида ишнинг бошланиши кун тартиби билан белгиланган ишга бир соат кечроқ киришиши ёки ишдан бир соат олдин кетиши мумкин.
Қандай расмийлаштирилади
Ходимдан унинг қарори – болани овқатлантириш учун вақтни қандай тартибда ишлатиши акс этадиган ёзма ариза олишингизни тавсия қиламиз.
Ушбу ҳужжат асосида қуйидагиларни кўрсатадиган буйруқ расмийлаштиришингиз мумкин:
- бундай иш режимининг муддати (бола икки ёшга тўлгунга қадар);
- иш вақтига танаффусларни қўшиш;
- уларнинг ўртача ойлик даромади бўйича тўлови.
Агар фарзанд биттадан кўп бўлса
Агар ходимада (ходимда) – икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанд бўлса, танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланади .