Пригодится каждому кадровику в декабре:
2024 йилда таътилларни қандай мақбуллаштириш керак
Сўнгги мақолалардан бирида биз 2024 йилда қайси кунларда дам олишимизга аниқлик киритган эдик. Байрам саналари бўлган ойларда кўпроқ дам олиш кунларига «эга бўлишни» хоҳловчи ходимлар учун таътиллар режалаштирилиши мумкин. Эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС билан биргаликда дам олиш кунларини қандай кўпайтириш мумкинлигини кўриб чиқамиз.
– Таътиллар жадвалини тасдиқлашдан аввал ходимлар таътилининг мумкин бўлган вариантларини ўйлаб кўриш керак. Таътиллар жадвали календарь йил бошлангунига қадар тасдиқланади . Биз сизга таътиллар жадвалини олдиндан тайёрлашни, аммо уни Президентнинг ҳар йилги «Расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони чиққандан ва у синчковлик билан ўрганилгандан кейингина тасдиқлашни тавсия қиламиз. Бу йил Фармон аллақачон қабул қилинган.
2024 йилда ходимларга таътилларни тақдим қилар эканмиз, янги Меҳнат кодексига мувофиқ ҳаракат қилишимиз ёдимизда. Яъни, таътилни календарь кунларда тақдим қиламиз . Таътилнинг давомийлигини аниқлар эканмиз МК 208-моддасида кўрсатилган фақат ишланмайдиган байрам кунларини ҳисобга олмаймиз .
Шундай қилиб…
Вақтдан озгина ютиш мумкин, агар:
- 1) таътилдан ёки унинг бир қисмидан байрам кунларидан олдин фойдаланилса (таътилнинг бир қисми + байрам кунлари);
- 2) таътилдан тўлиқ ёки унинг бир қисмидан байрам кунларидан кейин фойдаланилса (байрам кунлари + таътилнинг бир қисми ёки тўлиқ таътил). Шунда таътил кунлари билан кўпроқ дам олиш мумкин.
Агар таътил ҳам байрам кунлари, ҳам қўшимча дам олиш кунлари унинг даврига киритиладиган тарзда режалаштирилган бўлса, кадрлар бўйича мутахассислар ходимларга МК 208-моддасида белгиланган барча иш режимлари учун таътил кунлари ҳисоб-китобига фақат байрам кунлари киритилмаслигини тушунтиришлари керак . Барча қўшимча ишланмайдиган ва кўчирилган дам олиш кунлари эса таътил кунлари ҳисоб-китобига киритилади.
Бу йил янги Меҳнат кодексининг талаблари, тақвимнинг ўзи ва 22.12.2023 й. 213-сон Фармон ходим учун дам олиш давомийлигини ошириш имконини бермайди.
Мисол тариқасида март ойи тақвимини кўриб чиқамиз.
Хотин-қизлар кунида расман қуйидагича дам оламиз:
беш кунлик иш ҳафтаси учун 3 календарь кун:
- 8 март, жума – ишланмайдиган байрам куни;
- 9 ва 10 март, шанба ва якшанба – дам олиш кунлари;
олти кунлик иш ҳафтаси учун 1 календарь кун:
- 8 март, жума – ишланмайдиган байрам куни.
Наврўзда ҳамма 4 календарь кун дам олади:
- 21 март, пайшанба – ишланмайдиган байрам куни;
- 22 март, жума – қўшимча иш ҳафтаси, барча иш режимлари учун қўшимча ишланмайдиган кун;
- 23 март, шанба – беш кунлик иш ҳафтаси учун календарь дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтаси учун қўшимча ишланмайдиган кун;
- 24 март, якшанба – барча иш режимлари учун календарь дам олиш куни.
Шундай қилиб, таътилни ёки 7 мартда тугайдиган ёхуд 25 мартда бошланадиган қилиб тақдим қилган маъқул. Шунда ходим таътил кунларида + Хотин-қизлар куни байрам кунларида ёки Наврўз байрами кунларида + таътил кунларида узлуксиз дам олиши мумкин бўлади.
Ходим Хотин-қизлар куни байрам кунларида, кейин таътилнинг бир қисми ва кейинчалик Наврўз байрами кунларида дам олиши учун фақат томонларнинг келишувига кўра ва 10 мартдан 20 мартгача, агар ходим турли асосларга кўра уларга ҳақли бўлса, 7 календарь кун ва қўшимча 3 кунлик таътилни ўз ичига олган 10 календарь кундан иборат таътилнинг бир қисми бўлиши шарти билан таътилни ҳисоблаш ва тақдим қилиш мумкин.
Агар ушбу байрамлар орасида 14 календарь кун бўлганда эди, унда томонларнинг келишувига кўра таътилнинг ушбу бўлинмас қисмини, бошқа вақтда эса – қолган қисмини тақдим қилиш мумкин эди .
Меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлаш Меҳнат кодексининг 257-моддасига мувофиқ амалга оширилади.