Пригодится каждому кадровику в декабре:
Темир йўл ва метрополитен ходимлари нафақага қандай чиқишади
Темир йўл ва метрополитен ходимлари учун имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини қандай омиллар белгилашини kadrovik.uz илтимосига кўра Бюджетдан ташқари пенсия фондининг ижро этувчи аппарати методология бўлими бошлиғи Фаррух Пардаев тушунтирди:
Имтиёзли пенсияга чиқиш шартлари (умумий белгиланган ёшдан олдин):
Касблари имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатига киритилган ходимлар имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.
– бандажчилар;
– қўрғошин-қалай қотишмаларини қуювчилар;
– қувурларни тешувчи-пуфловчилар;
– иши цистерналарни таъмирлаш билан боғлиқ бўлган ҳаракатланувчи таркибни таъмирлаш бўйича чилангарлар;
– темир йўл касблари ходимлари ва мутахассислар (23 ном);
– доимий равишда фақат тунги вақтда туннель ва ер ости иншоотларидаги ишларда банд бўлган метрополитен ходимлари, раҳбарлар ва мутахассислар (16 ном).
Умумий ва махсус стажнинг мавжудлиги
Пенсияга чиқиш муддатига таъсир қилувчи яна бир муҳим омил – бу зарарли ва оғир меҳнат шароитларидаги ишларда тўлиқ иш куни шартида банд бўлиш:
– камида 20 йиллик иш стажига эга бўлган эркаклар, улардан – камида 10 йил оғир меҳнат шароитида;
– камида 15 йиллик иш стажига эга аёллар, улардан – камида 7 йил-у 6 ой оғир меҳнат шароитида;
– камида 6 йил-у 3 ой давомида қийин (зарарли) шароитларда ишлаган эркаклар, – ҳар 2 йил учун 6 ойлик бундай иш учун;
– бундай шароитда камида 5 йил ишлаган аёллар – бундай ишнинг ҳар 2 йили учун;
– камида 25 йиллик иш стажига эга бўлган эркаклар, улардан зарарли ва оғир меҳнат шароитлари бўлган ишда – камида 12 йил-у 6 ой;
– камида 20 йиллик иш стажига эга аёллар, улардан бундай ишларда – камида 10 йил.
Махсус стаж қуйидагилар билан тасдиқланади:
1) иш ўрнини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш натижалари .
Агар меҳнат шароитлари тоифаси талаб қилинадиган баҳога жавоб бермаса, имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлмайди;
Аттестация махсус Низомга мувофиқ 5 йилда камида бир марта ўтказилади . Тегишинча, пенсия тайинлашда қуйидагилар зарур:
– камида иккита аттестация натижалари – 2-сонли рўйхатнинг 1-қисми бўйича, аёллар учун махсус стаж 7,5 йил, эркаклар учун эса 10 йилни ташкил қилиши кераклигини ҳисобга олган ҳолда;
– аёллар учун камида 2та ва эркаклар учун камида 3 та аттестация – 3-сонли рўйхатга мувофиқ, чунки аёллар учун белгиланган махсус стаж 10 йилга, эркаклар учун эса 12,5 йилга тенг.
2) имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини кўрсатувчи маълумотнома.
Бундай маълумотнома қуйидагилар кўрсатилган ҳолда ташкилот маъмурияти томонидан тақдим этилади:
- меҳнат фаолияти давомида бандлик (тўлиқ ёки қисман);
- бажарилаётган ишнинг хусусияти;
- махсус стажга киритилмайдиган даврлар .
Нима учун бундай маълумотнома муҳим? Мисол учун, 3-сон рўйхатга поездларнинг доимий ҳаракатдаги участкаларида магистраль темир йўллардаги сунъий иншшоотларни таъмирловчилар киритилган. Агар таъмирчилар бу жиҳатни (доимий ҳаракатни) тасдиқламаса, улар имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқидан фойдалана олмайди. Меҳнат дафтарчасида ва бошқа ҳужжатларда эса поездлар ҳаракатининг интенсивлиги омили кўрсатилмайди. Тегишинча, бу давр алоҳида маълумотномада акс эттирилиши керак. У аллақачон имтиёзларни қўллаш учун асос бўлади.
Алла РОМАШКО тайёрлади