Пригодится каждому кадровику в декабре:
Пенсияга чиқувчи етишмаётган иш стажини «сотиб олиши» мумкинми
«Ходим нафақага чиқиши учун озгина стаж етишмаяпти. Қандайдир суммани киритиш, масалан, ижтимоий солиқ шаклида ва шу тариқа талаб қилинадиган стажни олиш мумкинми?».
Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Нормa» эксперти Зафаржон Хўжаев жавоб берди:
– Стажни «сотиб олиш» мумкин эмас. Уни фақат меҳнат ёки тадбиркорлик фаолияти давомида, ижтимоий солиқ тўлаш орқали қўлга киритиш мумкин.
Иш стажига қуйидагилар киради:
- ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, иш ҳақи шаклида даромад ҳисобланиши шарти билан;
- якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан – юридик шахс ташкил этмаган ҳолда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида, ижтимоий солиқ тўланиши шарти билан;
- «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 37-моддасида назарда тутилган бошқа даврлар.
Бунда 2021 йил 1 июндан кейин Солиқ кодексида белгиланган тартибда пенсияни ҳисоблашда ишламайдиган турмуш ўртоқлари (хотини ёки эри) учун ижтимоий солиқ тўланган давр иш стажи ҳисобида инобатга олинади .
Ушбу ҳолатда солиқ ихтиёрий асосда доимий яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг шахсий ғазначилик ҳисобварағига тўланади. Унинг миқдорини ҳар ким имкониятларидан келиб чиққан ҳолда мустақил тарзда белгилайди.
Тўлов ҳужжатида албатта қуйидагилар кўрсатилиши зарур:
1) ишсиз хотинининг (ёки эрининг) тўлиқ Ф.И.Ш ва ЖШШИР;
2) тўлов амалга оширилаётган давр.
Агар давр кўрсатилмаса, тўлов у амалга оширилган ойга киритилади.
Алла РОМАШКО тайёрлади