Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Вахта усулида кечки соатлардаги иш учун қандай ҳақ тўланади
«Бизда вахта усулида ишланади. Кечки соатларда – 22:00 гача ходимларнинг меҳнатига қандай ҳақ тўланиши керак? Бу борада бирон-бир қоидалар борми?».
Kadrovik.uz тушунтиради:
– Вахта усулидаги ишларда меҳнат муносабатларининг ўзига хос хусусиятларини қуйидагилар тартибга солади:
- Узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг вахта усули тўғрисидаги Низом, хусусан, - Низомнинг 4-боби;
- МК 465-м. ва 472-м.;
- МК 469-м., 181–190-м.м. Шунингдек, Вахта усули тўғрисидаги низомга эксперт тавсиялари ҳам мавжуд.
Ишларни вахта усулида ташкил қилишда бир ой, бир чорак ёки бошқа узоқ муддатли, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган давр учун иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилинади .
Ҳисобга олинадиган давр мобайнида ходим ишлаб берадиган соатларнинг нормал йиғиндиси беш кунлик иш ҳафтаси ва 8 соатлик иш сменаси ҳамда байрам арафасидаги 7 соатлик иш сменасидан (40 соатлик иш ҳафтаси учун) келиб чиққан ҳолда белгиланади .
Меҳнат шароити ўта зарарли ишларда иш вақтининг меъёри белгиланган қисқартирилган иш вақтидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Масалан, касблар ва лавозимлар бўйича меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш кунининг энг кўп давомийлиги 11.03.1997 й. 133-сонли ВМҚга 8-сон илова билан тасдиқланган.
«Кечки соатлар»
Меҳнат қонунчилиги, шу жумладан янги Меҳнат кодексида иш вақти режимининг алоҳида тури – «кечқурун» назарда тутилмаган, тегишинча, кечки вақтдаги иш учун махсус ҳақ тўлаш ҳам назарда тутилмаган.
Фақат тунги вақтдаги иш давомийлиги – 22:00 дан 06:00 гача ва ҳақ тўлаш тартиби белгиланган .
Ташкилотда меҳнат шароитларини яхшилаш учун кечки вақтдаги (иш давомийлиги ва ҳақ тўлаш тартибини қўшган ҳолда) ишларга жалб қилиш тартиби алоҳида – маҳаллий ҳужжатлар ёки жамоа шартномаси билан назарда тутилиши мумкин.
Валерия ЛЯНДРЕС,
«Норма» эксперти