Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ходимга тавсияномани бермаслик мумкинми
«Ходим иш берувчига ўзи ишга ўтишни режалаштираётган ташкилотга тақдим қилиш учун хизмат тавсияномаси беришни сўраб мурожаат қилди. Иш берувчи ходимга тавсиянома беришни рад этишга ҳақлими?».
Саволга экспорт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Йўқ, ҳақли эмас.
Ходимнинг ёзма аризасига кўра иш берувчи ходимга иш билан боғлиқ ҳужжатларни бериши шарт .
Ушбу моддадаги ҳужжатлар рўйхати очиқ, тўлиқ эмас. Тавсиянома эса – у ҳам иш билан боғлиқ ҳужжат. Бундан ташқари, у ишга жойлашиш, яъни меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ҳуқуқини амалга ошириш учун керак .
Агар ходим бундай сўров билан мурожаат қилган бўлса, унга тавсияномани ариза берилган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай беринг. Тавсияномани ташкилот раҳбари ёки у ваколат берган шахс имзолайди. Агар ходимнинг бевосита раҳбари бўлса (масалан, бўлим бошлиғи), у ҳам ҳужжатга ўз имзосини қўйиши мумкин.
Тавсиянома бериш рад этилган тақдирда, ходим, агар мавжуд бўлса, ташкилот ходимларининг вакиллик органига мурожаат қилиши, шунингдек рад этишни меҳнат инспекцияси ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.