Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Меҳнат таътилини бўлишда қандай қилиб таътилнинг бир қисмини пулли компенсация билан алмаштириш керак
Таътилни бўлишда ҳақиқатан ҳам унинг бир қисмини пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилади. Аммо буни ҳар доим ҳам амалга ошириб бўлмайди, негаки МК бу масалада маълум талабларни ўрнатган. Бу талабларнинг нимадан иборатлигини мақоламиздан билиб оласиз.
Ходимга тўлиқ дам олиш ва ишчанлик қобилиятини тиклаш учун доимий равишда ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш тавсия этилади. Лекин у ёки бу сабабларга кўра бу ҳар доим ҳам амалга ошмайди. Шунинг учун МК ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат таътилини қисмларга бўлиш имкониятини тақдим этди.
Таътилни бўлишнинг зарурий шарти шундаки, унинг қисмларидан бири ҳеч бўлмаганда ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак . Бу таътилнинг ажралмас қисми. У бир вақтнинг ўзида ва мажбурий равишда таътил тақдим қилинадиган иш йилида (бундан кейин жорий иш йили деб аталади) фойдаланилиши керак.
Қолган таътил кунларидан ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан қуйидагиларда фойдаланиш мумкин:
жорий иш йили давомида;
кейинги иш йилига ўтказиш – МКнинг 230-моддаси қоидаларига мувофиқ;
пулли компенсация билан алмаштириш.
Таътилнинг бир қисмини пулли компенсация билан алмаштиришда МКнинг 234-моддаси қоидаларига қатъий риоя қилиш керак.
Биринчидан, бутун меҳнат таътилини пул билан алмаштиришга йўл қўйилмайди. Ходимларга иш даврида фақат ҳар йилги меҳнат таътили учун таътилнинг энг кам давомийлигидан ошиқча қисмига пулли компенсация тўланиши мумкин. Ҳар йилги меҳнат
таътилининг энг кам давомийлиги Меҳнат кодексининг 217-моддасида белгиланган ва 21 календарь кундан иборат. Ходим улардан аслида фойдаланиши керак, бундан ортиқ бўлган барчасини пулга алмаштириш мумкин.
Иккинчидан, таътилларнинг қуйидаги турлари фақат натурада фойдаланилади ва иш даврида уларни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди:
- вояга етмаган ходимларга ва I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга бериладиган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил ;
- ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун қўшимча таътил ;
- ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун қўшимча таътил .
Таътилни қисмларга бўлишнинг барча ўзига хос жиҳатлари тўғрисида амалий мисоллар ва вазиятлар билан қуйидаги тавсияда танишишингиз мумкин:
Ленара ХИКМАТОВА
юрист, «Норма» эксперти