Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ходим маънавий зарар учун 100 миллион талаб қилмоқда
«Икки йил олдин ташкилот ходим билан ноқонуний ишдан бўшатиш бўйича судлашган. Суд ходимнинг фойдасига якунланди, у қайта тикланди, барча керакли тўловлар амалга оширилди. Шундан сўнг у ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади. Энди 2 йилдан сўнг ходим яна судга мурожаат қилди – энди ўша ноқонуний ишдан бўшатиш муносабати билан маънавий зарарни қоплашга. Унинг фойдасига 100 миллион сўм ундириб беришни сўрамоқда.
Маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича судга мурожаат қилиш муддати қанча ва бундай сумма учун максимал миқдор белгиланганми?»
Саволга «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
– Агар ходимга иш берувчининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жисмоний ёки маънавий азоб-уқубатлар етказилган бўлса, ходимга маънавий зарар қопланади. Бунда, агар ходим ноқонуний ишдан бўшатиш тўғрисидаги даъво жараёнида бундай талабларни билдирмаган бўлса, у бошқа исталган вақтда алоҳида даъво аризасини бериш орқали буни қилишга ҳақли.
Ходимга етказилган маънавий зарарни компенсация қилиш ҳақидаги низолар бўйича судга мурожаат этиш муддати ходимга белгиланмайди .
Маънавий зарар компенсациясининг максимал суммаси бўйича чекловлар йўқ . Ходим, шартли айтганда, меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилиш муносабати билан ўз қийинчиликларини қанчага баҳоласа, миллиард сўм бўлса ҳам сўраши мумкин. Аммо компенсациянинг якуний миқдорини суд белгилайди – иш берувчинигг хатти-ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда. Суд жараёни давомида моддий зарар миқдоридан қатъи назар, ходимга маънавий зарар ва унинг компесация миқдори далили белгиланади.
Амалиётда судлар одатда жавобгарнинг фойдасига унинг бир ойлик ўртача иш ҳақини ундиришади. Бу Меҳнат кодекси томонидан белгиланган маънавий зарар компенсация суммасининг минимал миқдори .