Пригодится каждому кадровику в декабре:
Байрам арафасидаги иш кунини қисқартирмаса бўладими
«Қонунга кўра Меҳнат кодексининг 208-моддасида кўрсатилганлар орасидан байрам арафасида иш куни камида бир соатга қисқартирилиши керак. Аммо иш берувчи хусусий ташкилотда бу масалани раҳбарият ўз хоҳишига кўра ҳал қилишини айтиб, бундай қилмаслигини эълон қилди.
Иш берувчи ҳақми?»
Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди.
– Иш берувчи ноҳақ. Меҳнат қонунчилиги қуйидагиларга татбиқ қилинади:
- мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, шу жумладан чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ёки уларнинг иштирокида тузилган ёки таъсис этилган ташкилотлар, халқаро ташкилотлар ва хорижий юридик шахслар;
- филиаллар, ваколатхоналар ёки ташкилотларнинг бошқа алоҳида бўлинмалари;
- иш берувчилар-жисмоний шахслар .
Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Ишланмайдиган байрам кунлари Меҳнат кодексининг 208-моддасида белгиланган.
Байрамдан олдинги кун ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотлар ва айрим турдаги ишлар учун истисно назарда тутилган. Аммо бундай ҳолатларда иш берувчи ортиқча ишлаганлик учун қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилиши керак .
Агар Меҳнат кодексининг талаблари бажарилмаса, бу меҳнат қонунчилигининг бузилиши деб баҳоланади ва иш берувчининг айбдор мансабдор шахсига БҲМнинг 5–10 баравари миқдорида маъмурий жаримага сабаб бўлади .