Пригодится каждому кадровику в декабре:
Нима учун ишдан бўшатилган ҳомиладор аёлни ишга тиклаш мумкин
«Ҳомиладор ходима билан асосий ишчининг вақтинча йўқ бўлган вақтига тузилган муддатли меҳнат шартномаси унинг ишга чиқиши муносабати билан Меҳнат кодексининг 158-моддаси 3-қисмига кўра бекор қилинди. Буйруқда «меҳнат шартномаси 7 июлдан бекор қилиниши» кўрсатилган. Бу охирги иш куни – жума.
Вақтинча ишда йўқ бўлган ходим 10 июль – душанба куни ишга чиқади. Муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқда 11 июль санаси – сешанба, аммо шартномани тугатиш санаси 7 июль деб кўрсатилган.
Саналардаги фарқ (буйруқ чиқарилган кун ва ишдан бўшатилган кун) ходимни ишга тиклашга сабаб бўлиб хизмат қилиши мумкинми?»
Вазиятни kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС изоҳлади:
– Меҳнат кодексининг 408-моддасида ҳомиладор аёллар учун кафолатлар белгиланган.
Ишга тиклашнинг сабаби, биринчи навбатда, ишдан бўшатиш ва буйруқ чиқариш ўртасидаги саналардаги фарқ эмас, балки ходима ҳуқуқларининг бузилиши, ҳомиладор аёлларга кафолат берадиган талабларга риоя қилмаслик бўлиши мумкин.
Келинг, иш берувчи нимани бузганини кўриб чиқсак.
Бошқа иш таклиф қилинмаган
Умумий қоидага кўра иш берувчи ҳомиладор ходиманинг ёзма аризасига биноан ва ҳомиладорлик ҳолатини тасдиқловчи тиббий маълумотнома тақдим этилган тақдирда, меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини ҳомиладорлик тугагунига қадар, унга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган тақдирда эса бундай таътилнинг охирига қадар узайтириши шарт .
Сизнинг ҳолатингизда ҳомиладор ходима шунчаки муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишлаганда эмас, балки вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ўрнига қабул қилинганда шартномани бекор қилишга йўл қўйилади, лекин битта шарт билан. Яъни: аёлнинг ёзма розилиги билан соғлиғи ҳолати инобатга олинган ҳолда бажара оладиган бошқа иш билан таъминлашнинг имкони бўлмаса .
Шундай қилиб, агар Меҳнат кодексининг 408-моддаси нормалари бажарилмаса ва ҳомиладорлик тугагунига қадар ходимага бошқа лавозимга ўтиш таклиф қилинмаса ва корхонада тегишли бўш иш ўринлари мавжуд бўлса, муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш ноқонуний ҳисобланади. Иш берувчига ходимани иш жойига тиклаш буюрилиши мумкин.
Агар Меҳнат кодексининг 408-моддасининг барча талаблари иш берувчи томонидан бажарилса ва ёзма тарзда расмийлаштирилган бўлса, ходима бошқа лавозимга ўтишдан бош тортган ёки ташкилотда тегишли бўш иш ўринлари бўлмаган тақдирда – асосий ходимнинг ишга чиқиши муносабати билан у билан муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин.
Буйруқ нотўғри расмийлаштирилган
Меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси ва буйруқ чиқарилган сана ўртасидаги саналардаги фарқ меҳнат низосига олиб келиши мумкин. Нима учун?
1. Меҳнат кодекси меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини беришни талаб қилади .
2. Иш берувчи ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда у билан ҳисоб-китоб қилиши керак . Буйруқ эса иш берувилар томонидан амалга ошириладиган тўловлар учун асос бўлиб ҳисобланади.
Шундай қилиб, меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқнинг йўқлиги ноқонуний ҳисобланади, чунки усиз қуйидагиларни амалга ошириб бўлмайди:
- меҳнат дафтарчасини тўлдириш ва бериш;
- ЯММТда меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида эслатма киритиш;
- ходимга ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхасини бериш;
- меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим билан якуний ҳисоб-китоб қилиш.
Меҳнат шартномасини ноқонуний бекор қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари Меҳнат кодексининг 174-моддасида келтирилган.