Пригодится каждому кадровику в декабре:
Кадрлар ҳужжатларида ташкилотнинг номи ўзгаришини қандай акс эттириш керак
«Ташкилот ўз номини ўзгартирди. Бу меҳнат шартининг ўзгариши ҳисобланадими ва уни меҳнат шартномаларида, ходимларнинг қоғоз ҳамда электрон меҳнат дафтарчаларида акс эттириш керакми?»
Бундай вазиятда ҳаракатларнинг батафсил алгоритмини янги Меҳнат кодексини ишлаб чиқиш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари, юридик фанлар номзоди Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА тақдим қилишди:
Меҳнат шартномаси шартлари ва унинг реквизитларини фарқлаш муҳим
– Меҳнат шартномаси шартлари ва меҳнат шартномаси реквизитлари турли хил тушунчалардир.
Меҳнат шартномасининг шартлари – бу ходим ва иш берувчи ишга қабул қилишда келишиб оладиган ва меҳнат шартномасига киритадиган шартлар. Меҳнат шартномасининг шартлари унинг мазмунини ташкил этади ҳамда мажбурий ва қўшимчага (ихтиёрий) бўлинади . Тегишинча, меҳнат шартномасида мустаҳкамлаб қўйилган шартларни ўзгартириш учун ходим ва иш берувчи бунга ўзаро розилик беришлари керак. Бунинг учун улар тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида меҳнат шартномасига (кейинги ўринларда – қўшимча келишув) қўшимча келишув тузадилар. Бу Меҳнат кодексининг 149-моддаси 2-қисмида назарда тутилган.
Меҳнат шартномаси реквизитлари – бу ушбу ҳужжатнинг юридик кучини таъминлайдиган мажбурий атрибутлар (ахборот, маълумотлар).
Меҳнат кодексининг 107-моддасида меҳнат шартномасида тарафларнинг қайси реквизитлари кўрсатилиши белгиланган:
1. Ходимнинг реквизитлари:
- фамилияси, исми ва отасининг исми;
- шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
- яшаш ёки турган жойининг манзили ва у билан боғланишга доир маълумотлар;
- СТИР, ЖШИР ва ЖБПҲ рақами.
2. Иш берувчининг реквизитлари:
- иш берувчининг номи. Бунда агар иш берувчи:
– ташкилот бўлса – ушбу ташкилотнинг номи кўрсатилади;
– ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси бўлса (филиал, ваколатхона ва ҳ.к.) – ушбу бўлинманинг номи;
– жисмоний шахс бўлган ҳолларда, – унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва паспорт маълумотлари (идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари);
– якка тартибдаги тадбиркор – унинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт маълумотлари (идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари), давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси;
- иш берувчининг меҳнат шартномасини имзолаган вакили ҳақидаги маълумотлар ва агар ташкилот ёки унинг алоҳида бўлинмаси иш берувчи бўлса, вакилга тегишли ваколатлар берилганлигининг асоси;
- иш берувчи ташкилотнинг жойлашган ери (почта манзили) – ташкилот ёки унинг алоҳида бўлинмаси, жисмоний шахс бўлган иш берувчининг яшаш ёки турган жойи манзили;
- СТИР (бундан жисмоний шахслар бўлган иш берувчилар мустасно);
- ташкилотлар ёки уларнинг алоҳида бўлинмалари бўлган иш берувчиларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк реквизитлари;
- иш берувчининг алоқа маълумотлари (телефон рақамлари, электрон почта манзили ва бошқалар).
Меҳнат шартномаси томонларидан бирининг реквизитлари ўзгарган тақдирда қонун бу ҳақда бошқа томонни ўзгартирилган кундан бошлаб уч иш куни ичида хабардор қилишга мажбур қилади.
Меҳнат шартномасига ўзгартиришлар киритилганлиги тўғрисида қўшимча келишув расмийлаштириш керакми
Меҳнат кодексида бу ҳақда аниқ айтилмаган. Аммо унда шундай изоҳ мавжуд: агар Меҳнат кодексининг 107–моддасида назарда тутилган реквизитлардан бирортаси меҳнат шартномаси тузилаётганда унга киритилмаган бўлса, буни қўшимча келишувни расмийлаштириш йўли орқали амалга ошириш керак . Шунинг учун реквизитлар ўзгариши билан боғлиқ вазиятда худди шундай ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқ саналади.
Меҳнат шартномаси шартларини ўзгартириш тўғрисидаги қўшимча келишувнинг муқаддимасида асосий ибора «... томонлар меҳнат шартномасига қуйидаги ўзгартиришлар киритишга ўзаро келишиб олдилар ...» саналади. Реквизитларни ўзгартириш бўйича қўшимча келишув эса фақат реквизитларни ўзгартириш ёки тўлдириш фактини тасдиқлайди. Ҳужжат матнида қуйидагига ўхшаш ибораларни ишлатишни тавсия қиламиз: «Ушбу қўшимча келишув билан меҳнат шартномасига қуйидаги етишмаётган реквизитлар киритилади ...» ёки «Меҳнат шартномасига ушбу қўшимча келишув билан қуйидаги реквизитларга ўзгартишлар киритилади...». Ҳужжат охирида томонларнинг реквизитлари кўрсатилади ҳамда ходим ва иш берувчининг ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли шахсининг имзолари қўйилади.
Ташкилот номини ўзгартиришда босқичма-босқич ҳаракатлар алгоритми
1. Ташкилотнинг номи ўзгартирилганини тасдиқловчи ҳужжат асосида кадрлар ҳужжатларига ўзгартириш киритиш ҳақида эркин шаклда буйруқ тузинг.
2. Иш берувчининг номи ўзгарганлиги тўғрисида барча ходимларни ўзгартиришлар рўйхатдан ўтган вақтдан эътиборан уч иш куни ичида ёзма шаклда хабардор қилинг . МК хабар бериш тартибининг ўзига хос тартиб-таомилини аниқламайди, буни ички тартибга қолдиради. Масалан, ходимларнинг имзолари учун устун билан танишув варақасини тузиш мумкин. Агар қўшимча келишувни юқорида кўрсатилган уч кун тугашидан аввал расмийлаштиришга улгурилса, алоҳида хабарномани қилмаса ҳам бўлади. Ахир ходим қўшимча келишувдан ташкилотнинг қайта номланиши тўғрисида хабар топади ва уни ҳужжат билан танишганлигини тасдиқлаш учун имзолайди. МК реквизитлар ўзгаргандан сўнг қанча муддат ичида қўшимча келишув тузиш кераклигини аниқ кўрсатмаганлиги сабабли, уни маҳаллий тартибда ўрнатиш тавсия этилади. Бу, бир томондан, тартиб-таомилни шошилмасдан тўғри расмийлаштириш, бошқа томондан – бу жараённи кечиктирмаслик учун оқилона вақт бўлиши керак.
3. Қўшимча келишувни ёзма равишда тузинг. Қоида тариқасида, компания номи кўрсатилган шартноманинг ўзгартирилган бўлимлари бу – шартнома тарафлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган преамбула (кириш қисми), шунингдек иш берувчи ва ходимнинг манзиллари ва реквизитлари ҳақидаги бўлимдир. Қўшимча келишувни рақамлаштиринг ва тузилган санани кўрсатинг. Ходимга иш берувчининг нусхасида имзоланган қўшимча келишувнинг нусхасини беринг.
4. Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари бўлган ходимларнинг қоғоз меҳнат дафтарчаларига ўзгартиришлар киритинг. Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 2.13-бандига мувофиқ ҳаракат қилинг. Меҳнат дафтарчасининг 3-устунига ташкилот номи ўзгартирганлиги тўғрисида ёзув киритинг (қуйироқда намуна келтирилган). 4-устунга кадрлар ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида буйруқнинг рақами ва санасини киритинг.
ИШ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
№ т/р |
Сана |
Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар |
Ёзув нима асосида киритилди (ҳужжат, унинг санаси ва рақами) |
||
йил |
кун |
ой |
|||
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
«Navruz» масъулияти чекланган жамияти 2023 йил с 15 сентябрдан «Orom» масъулияти чекланган жамият деб қайта номланди |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
5. Ходимларнинг электрон меҳнат дафтарчаларида ташкилот номи ўзгарганлигини текширинг. Бу маълумотларни my.mehnat.uz сайтига ўзингиз киритишингиз шарт эмас. Ягона миллий меҳнат тизимида иш берувчининг СТИРи унинг идентификатори ҳисобланади. Ташкилот тўғрисидаги маълумотлар (ташкилотнинг СТИРи, номи, давлат рўйхатидан ўтказилган манзили, мулкчилик шакли, раҳбар тўғрисидаги маълумотлар ва бошқалар) автоматик равишда юридик шахсларнинг (ташкилотларнинг) Марказий маълумотлар базаси орқали тизимга киритилади. Ташкилот номи ўзгарганда my.mehnat.uz сайтида ушбу маълумотлар ташкилотнинг СТИРи орқали автоматик равишда янгиланади.
Батафсил қуйидаги мақолада ўқинг:
6. Т-2 шаклидаги ходимларнинг шахсий карталарида ташкилот номини ўзгартиринг. Қонунчиликда буни қандай қилиш кераклиги белгиланмаган. Тахминий ҳаракатлар режаси қуйидагича бўлиши мумкин. Ташкилотнинг аввалги номи устидан битта чизиқ тортилади. Унинг устига ёки ёнига янги ном киритилади, унда кадрлар ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги буйруқ реквизитлари кўрсатилади. Ушбу маълумотларни киритган мутахассис ўзининг тўлиқ Ф.И.Ш. ва лавозимини кўрсатади, сана қўяди ва имзолайди.