Пригодится каждому кадровику в декабре:
Меҳнат шартномалари ҳисобини юритиш тартиби
«Меҳнат шартномаларини рақамлаш ва ташкилотда уларни ҳисобга олиш журналини юритиш керакми? Бу борада белгиланган тартиб борми?»
Kadrovik.uz аниқлик киритади:
– Янги Меҳнат кодекси меҳнат шартномасининг мажбурий реквизитлари қаторига унинг рақами, шунингдек тузилган сана ва жойни ҳам киритади. Бундан ташқари, меҳнат шартномасининг рақами ва санаси у my.mehnat.uz сайтидаги Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилганда кўрсатилиши керак.
Қонунчиликда меҳнат шартномалари ҳисобини алоҳида журналларда (китобларда) юритиш мажбурияти аниқ назарда тутилмаган. Аммо янги меҳнат шартномаларига рақамлар беришда хатоликка йўл қўймаслик учун буни қилиш мақсадга мувофиқ саналади. Бундан ташқари, меҳнат шартномаларини ҳисобга олиш ҳужжатни қидиришни осонлаштиради. Бу айниқса кўп сонли ходимларга эга ташкилотлар учун жуда муҳимдир.
Журнални қоғоз ва электрон шаклда параллель равишда юритишни маслаҳат берамиз. Шу тарзда сиз маълумотларни йўқотиш хавфини камайтирасиз.
Меҳнат шартномалари ёзма шаклда тузилади. Қоғоз вариантлари (иш берувчининг нусхалари) ходимларнинг шахсий иш ҳужжатларида ва (ёки) алоҳида регистрларда сақланиши шарт. Шунингдек, меҳнат шартномаларининг электрон версияларини ҳам сақлаш қулай. Уларни электрон папкаларга шартномаларни тузиш вақти (йил, чорак, ой), бўлимлар (бўлимлар, департаментлар, цехлар, участкалар) ва ҳоказолар бўйича жойлаштириш мумкин. Шунинг учун меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказишни, шу жумладан электрон шаклда компьютерда юритиш қулай.
Меҳнат шартномаларини рақамлаш тартиб-таомили тартибга солинганми? Ҳар янги йилда рақамлашни қайтадан юритиш мумкинми?
Қонунчилик бу масалани тартибга солмайди. Амалда меҳнат шартномасининг рақами икки қисмдан иборат бўлган вариант ҳам учрайди: тартиб рақами ва тузилган йилини кўрсатадиган рақамлар. Масалан, 2023 йилнинг июнь ойида тузилган меҳнат шартномасига 17/06-2023 рақами берилиши мумкин. Шунингдек, шартномаларни тартиб бўйича рақамлаш мумкин: 1, 2.... 10 ва ҳоказо.
Ушбу мисоллар тавсиявий тусга эга ва улардан фойдаланиш мажбурий эмас. Ҳар бир иш берувчи ташкилотда иш юритиш қоидаларини ҳисобга олган ҳолда рақамлаш тартибини мустақил равишда белгилайди.
Алоҳида ҳужжат, мисол учун, буйруқ, фармойиш, иш юритиш тўғрисидаги низом билан қуйидагиларни белгилайдиган ягона тартибни тасдиқлашни тавсия қиламиз:
- меҳнат шартномаларини рақамлаш қоидалари;
- рақамлаш қайтадан бошланадиган муддатлар (масалан, ҳар йили);
- меҳнат шартномаларини ҳисобга олиш журналининг (китобининг) шакли – қоғоз ёки электрон ва меҳнат шартномаларини ҳисобга олишга тааллуқли бошқа қоидалар.
Ушбу ҳужжат сизнинг ташкилотингизда фойдаланиш учун мажбурий бўлади.