Пригодится каждому кадровику в декабре:
Иш берувчи жамоа шартномасида белгиланган шартни бекор қилиши мумкинми
«Жамоа шартномасида компания ходимларига бериладиган кафолатлар мустаҳкамлаб қўйилган: бепул овқатланиш, интернет тўловлари ва бошқалар. Бироқ ишлаб чиқариш йиғилишида директор оғир молиявий аҳвол туфайли ўзининг буйруғи билан ходимлар учун алоҳида имтиёзлар даражасини бутунлай бекор қилишини ёки камайтиришини айтди.
Директорнинг ҳаракатлари қонунийми? Иш берувчи жамоа шартномасига бир томонлама ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эгами?»
Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
– Иш берувчининг ҳаракатлари ноқонуний.
Маълумот учун: жамоа шартномаси – бу ташкилотда ёки якка тартибдаги тадбиркорда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатдир. У ходимлар томонидан ўз вакиллари орқали ва иш берувчи томонидан тузилади .
Ташкилот ўзининг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган нормалар ҳамда қоидаларга нисбатан имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартларни киритиши мумкин . Масалан:
- қўшимча таътиллар;
- пенсияларга устамалар, муддатидан олдин пенсияга чиқиш;
- транспорт ва хизмат сафари харажатларини компенсация қилиш, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг фарзандларини умумий ўрта таълим ташкилотларида ва мактабгача таълим ташкилотларида бепул ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш;
- уяли алоқа, Интернет жаҳон ахборот тармоғи учун ҳақ тўлаш;
- олий таълим ташкилотларида ўқитиш учун ссудалар тўлаш ҳамда ҳақ тўлаш ва бошқалар.
Агар бундай шартлар ташкилотнинг жамоа шартномасида мустаҳкамлаб қўйилган бўлса, иш берувчи уларни бажариши шарт.
Жамоа шартномасига ўзгартиришлар қандай киритилади
Жамоа шартномасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш Меҳнат кодексида уни тузиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади . Жамоа шартномасини тузиш уни меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси) томонидан тасдиқлашни назарда тутади. Демак, режалаштирилаётган ўзгартиришлар ҳам меҳнат жамоаси томонидан муҳокама қилиниши керак. Агар меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида (конференциясида) қатнашганларнинг 50% дан ортиғи ўзгартиришлар учун овоз берса, улар тасдиқланган ҳисобланади.
Йиғилиш (конференция) давомида баённома юритилади, унда кун тартибига қўйилган масалаларни кўриб чиқиш, овоз бериш натижалари ва улар бўйича қабул қилинган қарорлар қайд этилади.
Юқоридаги тартибга риоя қилинмасдан иш берувчи томонидан жамоа шартномасига бир томонлама тартибда киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Меҳнат кодексининг 34-моддасига мувофиқ иш берувчининг вакиллари ўзларининг айблари билан жамоа шартномасини бажармаганликлари учун жавобгар ҳисобланадилар. Жамоа шартномаси шартларини бузганлик учун иш берувчининг айбдор мансабдор шахслари МЖТКнинг 49-моддасига мувофиқ БҲМнинг 5–10 баравари миқдорида жарима билан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Жамоа шартномасининг бажарилиши устидан назорат шартнома тарафларининг вакиллари, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия, меҳнат жамоаси, шунингдек Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг тегишли органлари ҳамда бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади .
Бухгалтер Про лойиҳасида: