«Касаллик таътили»га ҳақ тўлашда ходимнинг чет элдаги стажи ҳисобга олинадими

preview

«Бизда 2011 йилда Венгрияга кўчиб кетган Ўзбекистон фуқароси ишлайди. Унда 2012 йилдан Венгрия меҳнат дафтарчаси ва 11 йиллик стаж бор. 2023 йилнинг апрель ойида биз уни Тошкентга ишлашга таклиф қилдик, у илгари Ўзбекистонда ишламаган. Ўзбекистонда иш стажи 2023 йил апрелдан то ҳозирги кунгача.

Унга касаллик таътилини қандай тўлаймиз?»

kadrovik.uz илтимосига кўра вазиятни эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС шарҳлади:

 

Экпертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа миқдори бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш шарти билан фаолият тури, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар ходим давлат ижтимоий суғуртасига тортилганда иш стажига қараб ҳисобланиши керак .

Чет элда ишлаган иш даври, агар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари тўлаб келинган бўлса, иш стажига ҳисобланади. Бундай тартиб, агар давлатлараро битимларда бошқа имтиёзлироқ ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, амал қилади .   

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда ёлланиб (битим асосида) ишлаган иш даври Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан меҳнат дафтарчасига киритилган ёзувлар бўйича – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўлаб келинган тақдирда белгиланади .   

Иш берувчи ходимда юқоридаги ҳолатлар мавжудлигини текшириши ва тегишинча, нафақа миқдорини аниқлаши керак.

 

Чет элдаги иш стажи ҳисобга олинмаса, нафақа миқдори.

Ходимнинг стажи – 7 ой (8 йилгача)

Чет элдаги иш стажи ҳисобга олинганда нафақа миқдори.

Ходимнинг стажи  – 11 йил ва 7 ой (8 йилдан кўп)

60 % – умумий касалликлар бўйича ;

80 % – ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, СПИД, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича  .

80 % – умумий касалликлар бўйича ;

100 % – ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, СПИД, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича .

Нафақа миқдори иш стажидан қатъи назар 100 % тўланади

  • агар қарамоғида 16 ёшга етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари,  18 ёшга етмаган ўқувчилар бўлса . Асос: болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ва ўқиш жойидан маълумотнома;
  • агар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида юз берган бўлса 

Эслатмасавол мазмунидан келиб чиқиб ходим стажидан қатъи назар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси 100% миқдорида тўланадиган қуйида келтирилган тоифаларга киритилмаслигини тахмин қилиш мумкин

  • байналминал жангчилар ва уларга тенглаштирилган шахслар;
  • Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимлар;
  • Чернобиль АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимлар

 

Иш берувчининг таклифига кўра ишга қабул қилинган шахслар кўп йиллик  иш стажи учун қўшимча меҳнат таътили тақдим қилиш учун бошқа иш берувчидаги иш стажини ҳисобга олишга ҳақли . аммо вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси учун эмас.

 

 

 

 

Ўзбекистонда иш ҳақи - ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар, ходимларга барча турдаги тўловлар ўзбекистонда ҳақ тўлаш, ўзбекистонда ҳақ тўлаш, ўзбекистонда ҳақ тўлаш турлари, ўзбекистонда ҳақ тўлаш шакллари, иш ҳақи ва бошқа тўловлар Ўзбекистонда ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар. Бу ерда сиз Ўзбекистондаги иш ҳақи ва ходимларга тўланадиган бошқа тўловлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Ташкилотларда турли хил тўловлар қандай амалга оширилади ва кадрлар бўлими ходими нимани билиши керак /ru/publish/doc/text194113_kasallik_tatiliga_haq_tulashda_hodimning_chet_eldagi_staji_hisobga_olinadimi