Интизомий жазо қандай қўлланилади

13.03.2024

Тавсияномада:

– интизомий жазо чораларининг турлари;

– интизомий жазоларни қўллаш муддатлари;

– интизомий жазоларни расмийлаштириш;

– меҳнат интизомини бузишнинг узрли сабаблари;

– интизомий жазони бекор қилиш;

– жазо вақтида мукофотдан маҳрум қилиш.

Интизомий жазонинг қандай турлари бор 

Интизомий жазо чораларининг рўйхати мукаммал ва қонун бошқа чораларни қўллашни тақиқлайди. Меҳнат интизомини бузган ходимларга нисбатан қуйидаги жазо чораларини қўлланг :

  1. ҳайфсан;
  2. жарима;
  3. МК161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш.
Вазият
Меҳнат интизомини бузганлик учун оғзаки огоҳлантириш эълон қилиш мумкинми

Мажлисда раҳбар ходимга меҳнат интизомини бузгани учун оғзаки огоҳлантириш эълон қилди. Кейинчалик «оғзаки огоҳлантирилсин» ёзуви билан буйруқ чиқарилди.

Бундай «жазо»нинг ҳуқуқий оқибатлари қандай?.

– Меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи ходимга интизомий жазо қўллаш ҳуқуқига эга.

Меҳнат кодексининг 312-моддасида интизомий чораларнинг тўлиқ рўйхати келтирилган:

  • ҳайфсан;
  • ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
  • Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисмининг 4 ва 5-бандлари бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Кўриниб турибдики, оғзаки огоҳлантириш ушбу рўйхатга киритилмаган ва тегишинча, ходимда интизомий жазонинг мавжудлиги олиб келиши мумкин бўлган оқибатларга олиб сабаб бўлмайди.

Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 312-моддаси 2-қисмида: «Ушбу Кодексда, бошқа қонунларда, интизом тўғрисидаги уставлар ёки низомларда назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўйилмайди» деб тўғридан-тўғри ёзиб қўйилган.

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак . МК жазонинг энг максимал муддатини белгилайди, шунинг учун иш берувчи қилмишнинг оғир-енгиллигига қараб, қисқароқ муддат белгилаши ҳам мумкин. Масалан, 6 ойга, 9 ойга ва ҳоказо.

Интизомий жазоларни қўллашнинг аниқ тартибини, шу жумладан уларнинг амал қилиш муддатларини ички меҳнат тартиби Қоидаларида белгилаш мумкин. Бунда Меҳнат кодекси иш берувчини ходимни ҳамма нарса учун жазолашга мажбурламайди. Баъзи ҳолларда ходим ташкилотнинг меҳнат интизоми қоидаларини бузади – масалан, мунтазам ишга кеч қолади, лекин ўзининг асосий ишини бенуқсон бажаради. Бундай ҳолатда иш берувчи ўз хоҳишига кўра жазони ёки енгиллаштириши, ёки интизомий жазони умуман қўлламаслиги мумкин.

Ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига интизомий жазоларни қўллаш тартиби тўғрисидаги алоҳида бобни киритиш мумкин. Мисол учун, иш берувчи ҳайфсан эълон қилиши, қандайдир ҳолларда эса жарима солиши мумкин бўлган қоидабузарликлар рўйхатини белгилаш.

Амалиётда, содир этилган қилмиш иш берувчига зарар...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro