Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби

30.04.2024
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

кандидат юридических наук

– Масофадан туриб ишлаш меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини иш берувчи жойлашган ердан, ташкилотнинг алоҳида тузилмасидан (шу жумладан бошқа ерда жойлашганларидан) иш берувчининг бевосита ёки билвосита назоратида бўлган стационар иш жойидан, ҳудуддан ёки объектдан ташқарида бажаришдан иборат.

Масофадаги ходим  иш берувчи билан  ҳамкорликни  ахборот-телекоммуникация тармоқларидан, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш орқали амалга оширади ва ишлайди.

Бунда, агар ходим иш вақтининг камида эллик фоизини масофадан туриб ишлашига тўғри келса, у масофадан туриб ишловчи бўлиб ҳисобланади.

Масофадан туриб ишлаш доимий ёки вақтинча бўлиши мумкин.

Доимий масофадан туриб ишлаш ходим иш берувчи билан қуйидагиларни тузганини билдиради:

  • меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни бажаришнинг бутун вақти давомида масофадан туриб ишлаш тўғрисида номуайян муддатга ёки муддатли меҳнат шартномаси;
  • иш берувчининг назорати остида бўлган стационар иш жойидан ташқарида доимий асосда ишлаш ҳақидаги шартни ўз ичига олган меҳнат шартномасига доир қўшимча келишувни.

Вақтинча масофадан туриб ишлаш ходим томонидан меҳнат вазифасини унинг розилиги билан иш берувчининг назорати остида бўлган стационар иш жойидан ташқарида вақтинча бажарилишини назарда тутувчи иш режимидир.

Меҳнат муносабатларининг қайси босқичида масофавий иш режимини белгилаш ва расмийлаштириш мумкин

Бундай режим қуйидаги ҳолларда белгиланади:

  • ишга қабул қилинаётганда;
  • агар ходим оддий иш режимидан масофадан туриб ишлашга ўтаётган бўлса, иш жараёнида.

Масофадан туриб ишловчи ходимни ишга қабул қилишда у билан ишни масофадан туриб бажариш учун меҳнат шартномаси тузилади.

Унга, умумий шартлардан ташқари, масофадан туриб ишлаш иш режими билан боғлиқ қуйидаги алоҳида шартлар ҳам киритилади:

  • аниқ иш жадвали: иш кунларининг ҳамда иш соатларининг сони ва даврийлиги; 
  • иш берувчи ва ходим ўртасидаги ишлаб чиқариш вазифалари ва уларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот алмашиш усуллари;
  • масофадан туриб ишлашнинг аралаш режими белгиланганда стационар иш жойида ишлаш ва масофадан туриб ишлаш даврлари, шунингдек уларнинг...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro