Ишга қабул қилиш қандай расмийлаштирилади ва меҳнат шартномаси қандай тузилади

17.05.2024

 

Тавсияномада:

- Ишга қабул қилиш босқичлари

- Меҳнат шартномаси

- Ҳақиқатда ишга қўйиш

- Ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ

- Қабул қилишни расмийлаштириш

МК ишга қабул қилишнинг учта босқичини белгилайди, .

Биринчи босқичда ходим учун таништириш тартиб-таомили ўтказилади.

Иккинчи босқичда ходим билан меҳнат шартномаси тузилади.

Сўнгги, учинчи босқичда иш берувчи:

  • ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради;
  • маълумотларни ходимнинг қоғоз меҳнат дафтарчасига киритади, агар унда у бор бўлса;
  • маълумотларни “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) ИДАКга киритади.

Биринчи босқич. Таништириш тартиб-таомили 

Таништириш тартиб-таомили ходимни бўлажак мажбуриятлари, ишнинг тавсифи, меҳнат шароитлари, локал ҳужжатлар билан таништириш учун керак, . Таништириш тартиб-таомили иш берувчига ходим ўзининг касбий ва ишчанлик ҳамда бошқа фазилатлари билан лавозимга тўғри келиши ёки келмаслигини текширишга ёрдам беради, .

Ходим ишга кириш чоғида иш берувчига тақдим этиши лозим бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги нашрда танишишингиз мумкин:

– Ишга қабул қилиш чоғида қандай ҳужжатларни талаб қилиш керак.

Эътибор беринг
Локал ҳужжатлар билан меҳнат шартномасини тузишдан олдин таништириш керак, ундан кейин эмас.

МКда иш берувчининг лавозимга мувофиқ келадиган ходимни танлаб олиш мақсадида суҳбат ёки кўрик танлов ўтказиш ҳуқуқи назарда тутилган. Бироқ иш берувчи ташкилотда ишга танлов асосида қабул қилишни тартибга солувчи ички низом мавжуд бўлган тақдирдагина бундай тартиб-таомилни утказиши мумкин, . Танлов асосида саралаш тўғрисидаги низомни иш берувчи касаба қўмитаси билан келишувга кўра тасдиқлайди.

Эътибор беринг
Иш берувчи танлов ўтказиладиган сана ҳақида ишга кираётган шахсларни камида бир ҳафта олдин хабардор қилиши шарт.

Қонунчилик ходимларнинг алоҳида тоифалари учун ишга қабул қилиш чоғида мажбурий кўрик танловни назарда тутади. Масалан, Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра, педагоглар олий таълим муассасаларига танлов асосида қабул қилинади,

Эътибор беринг
Суҳбатда, танловда иштирок этишдан ёки керакли ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортаётган номзодни ишга қабул қилишни рад этиш мумкин.
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro