Конститутция куни ва Янги йил байрамлари: 2024-йил декабрь ойида қанча дам олишимиз

preview

МКга кўра, Конститутция куни ва Янги йил байрамлари учун ишламайдиган кунлар 8 декабрь ва 1 январга белгиланган. Бироқ, 2023-йил якунида Президент қўшимча кўчирилган дам олиш кунларини ҳам элон қилди. Декабрь ойида қайси кунлар дам олиш кунлари этиб белгилангани ва қайси дам олиш кунлари бошқа кунларга кўчирилгани ҳақида kadrovik.uz нашридан билиб олишингиз мумкин.

 

Конституцияси куни муносабати билан қанча дам оламиз

МКнинг 208-моддасида байрам кунлари ишламайдиган кунлар сифатида белгиланган. Жумладан, 8 декабрь – Конститутция куни ва 1 январь – Янги йил байрам кунлари бўлиб, улар ишланмайдиган кунлар ҳисобланади. Бундан ташқари, Президентнинг 2023-йил 22-декабрдаги 213-сонли Фармонида 2024-йилда қўшимча ишланмайдиган кунлар ва дам олиш кунларини кўчириш белгилаб берилган. Президентнинг 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-452-сонли Қарори билан Янги йил байрами муносабати билан 2025 йил январь ойида қўшимча ва кўчирилган дам олиш кунлари белгиланди.

Декабрь ойи бошида 5 кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар кетма-кет 3 кун, 6 кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар эса 2 кун дам олишади. 8 декабрь дам олиш куни – якшанбага тўғри келганлиги сабабли, байрам куни душанба – 9 декабрга кўчирилади  .

Диққат

14-декабрь – 5 кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар учун 30-декабрдан кўчирилган дам олиш кунидир

 

Янги йил байрами даврида неча кун дам оламиз

Президентнинг 22.12.2023 йилдаги ПФ-213-сон Фармони ва 24.12.2024 йилдаги ПҚ-452-сон Қарори билан Янги йилни нишонлаш даврида қуйидаги дам олиш кунлари белгиланди:

  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 28 декабрдан 2025 йил 2 январгача. 30 декабрь ва 2 январь кунлари ходимлар учун кўчирилган дам олиш кунлари ҳисобланади;
  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 29 декабрдан 2025 йил 2 январгача. 30 декабрь ва 2 январь кунлари ходимлар учун қўшимча дам олиш кунлари ҳисобланади.

Эслатиб этамиз

Президентнинг 24.12.2024 йилдаги ПҚ-452-сонли қарори билан Янги йил байрамини нишонлаш даври учун навбатдаги қўшимча ва кўчирилган дам олиш кунлари белгиланди.

Хусусан, 5 кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар учун 2 январь – 4 январь шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни ҳисобланади. Шу сабабли, 4 январь шанба куни улар учун иш куни бўлади. 6 кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар учун эса 2 январь қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланган.

 

 

Декабрнинг муҳим саналарини – ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш кунлари, байрамлар ва дам олиш кунларини ўтказиб юбормаслик учун Kadrovik PRO тизими мутахассислари томонидан тайёрланган кадрлар тақвимини юклаб олинг. Бундан ташқари, Декабрь ойи учун кадрлар бўйича вазифалар чек-варақи ишингизда сизга ёрдам беради.

 

Янгиликлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text204711_konstitutsiya_kuni_va_yangi_yil_bayramlari_2024-yil_dekabr_oyida_qancha_dam_olishimiz