Меҳнат низолари бўйича комиссияда (МНК) низоларни кўриб чиқиш тартиби
Тавсияда:
- Ходим МНКга қандай масалалар бўйича мурожаат қилиши мумкин
- МНКга ариза қандай топширилади
- МНК низоларни қай тартибда ва қандай муддатларда кўриб чиқади
- МНК қарори қандай қабул қилинади ва ижро этилади
Ходим қандай масалалар бўйича МНКга мурожаат қилиши мумкин
Якка тартибдаги меҳнат низоси меҳнат қонунчилиги, меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини қўллаш, меҳнат шартномаси, меҳнат шартларини белгилаш ёки ўзгартириш ва бошқа якка тартибдаги меҳнат низолари юзасидан ходим ва иш берувчи ўртасида келиб чиққан ҳал этилмаган келишмовчиликлар пайдо бўлганда юзага келади.
Ходим низони ҳал қилиш учун ташкилотда фаолият юритаётган Меҳнат низолари бўйича комиссия (МНК)га ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.