Касаба уюшмаси қўмитасининг қарори устидан шикоят қилиш мумкинми

preview

«Касаба уюшмаси қўмитаси меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бермади. Иш берувчи бу қарордан  норози. У касаба уюшмаси қўмитасининг қарори устидан шикоят қилиши мумкинми?».

Саволга «Нормэксперти, юрист Нурали Нурмуҳаммедов жавоб берди:

 

– Агар жамоа келишувида ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, меҳнат шартномасини бундай розиликсиз бекор қилишга йўл қўйилмайди .

Касаба уюшмаси қўмитаси зарур ҳужжатларни олгандан сўнг касаба уюшмаси аъзоси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши ва иш берувчига йиғилишнинг тегишли баённомасини – асослантирилган қарорни кўрсатган ҳолда ёзма равишда юбориши керак.

Агар иш берувчи касаба уюшмаси қўмитасининг қароридан норози бўлса, у корхона касаба уюшмасининг юқори турувчи органи – касаба уюшмалари бирлашмасига мурожаат қилиши мумкин. Агар бундай бирлашма бўлмаса ёки корхона касаба уюшмаси бундай бирлашмаларга аъзо бўлмаса, иш берувчи низони умумий тарзда судга юбориши мумкин.