Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.1997 й. 102-сон "Ўзбекнаво" гастроль концерт бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.02.1997 й.

N 102



"ЎЗБЕКНАВО" ГАСТРОЛЬ КОНЦЕРТ

БИРЛАШМАСИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун иловага мувофиқ зарур маблағлар ажратилсин.


2. Белгилансинки, "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар (ташкилотлар)нинг, шу жумладан хорижий ҳамда қўшма корхоналар (ташкилотлар)нинг мусиқа ва рақс санъати соҳасида шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия) олиш юзасидан буюртманомаларини Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарорида назарда тутилган тартибда кўриб чиқади ва улар бўйича таклиф киритади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 21 февралдаги

102-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмасининг

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

учун маблағларга

ЭҲТИЁЖ


(минг сўм)

Номи


1997 йил


1998 йил


Жами


1. Махсус театр-концерт жиҳозлари


3765,5

2468,5

28448,0

2. Костюмлар, мусиқа асбоблари ва саҳналаштириш реквизитлари


17781,0

31616,0

49397,0

Ҳаммаси


21546,5

56298,5

77845,0