Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида почта жўнатмалари бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 1994 йил 22 декабрь)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
ва Беларусь Республикаси Ҳукумати
ўртасида почта жўнатмалари бўйича
ўзаро ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати бир томондан ва Беларусь Республикаси Ҳукумати иккинчи томондан, бундан кейин Томонлар деб аталади, ушбу Битимни қуйидагилар тўғрисида туздилар:
Томонлар иккала давлатлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ҳудудларида ўзларининг алоқа корхона ва бўлимлари тармоқлари орқали Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги қатнашчи давлатлари Ҳукуматлари бошлиқлари томонидан 1994 йил 9 сентябрда Москва шаҳрида имзоланган савдодан ташқари ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тўловлар бўйича фуқароларнинг пул маблағларини ўтказиш
...