Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ўтиш Ислом давлати ўртасида темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Қобул, 2003 йил 8 декабрь)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Афғонистон Ўтиш Ислом Давлати ўртасида

темир йўл транспорти соҳасида

ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ўтиш Ислом Давлати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланиб, техник ривожланиш соҳасида иқтисодий муносабатлар ва ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш заруратини англаб,

икки давлат ҳамда улар халқлари ўртасидаги дўстона қўшничилик муносабатларига таяниб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Томонлар ушбу Битимни чегарадош Термез-Ғалаба-Ғайратон темир йўл кўприги орқали юкларни ташиш учун бевосита темир йўл қатновини ўрнатиш ва ривожлантириш учун туздилар.



2-модда


Ушбу Битим доирасида Томонларнинг ваколатли органлари қуйидагилардир:

Ўзбекистон томонидан - "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат ҳиссадорлик темир йўллари компанияси;

Афғонистон томонидан - Савдо вазирлиги Халқаро транзит департаменти.



3-модда


Ушбу Битимни амалга ошириш мақсадида Томонларнинг

...