Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Бағрикенглик тамойиллари декларацияси (Париж, 1995 йил 16 ноябрь)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Бағрикенглик тамойиллари

ДЕКЛАРАЦИЯСИ


1995 йил 25 октябрь - 16 ноябрда Парижда ЮНЕСКО Бош конференциясининг йигирма саккизинчи сессиясига йиғилган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо-давлатлар,

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставидаги: "Биз, Бирлашган Миллатлар халқлари, келажак авлодларни уруш ҳалокатларидан халос қилиш истаги билан тўлган, яна бир бор инсоннинг асосий ҳуқуқларига, шаънига ва инсон шахсининг қадр-қимматига нисбатан ишончни тасдиқлаб ва шу мақсадларда бағрикенгликни намоён қилиб ва ўзаро тинч ва яхши қўшнилар сингари аҳил яшаш" ҳақида баён этилган фикрларни ёдда тутиб,

1945 йил 16 ноябрда қабул қилинган ЮНЕСКО Уставининг Муқаддимасида таъкидланганидек, "тинчлик инсониятнинг интеллектуал ва маънавий бирдамлигига таяниши лозим"лигини эслатиб,

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида "ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга" (18-модда), "эътиқодлар эркинлиги ва уларни эркин ифода қилиш" (19-модда) ва таълим "барча халқлар, ирқий ва диний гуруҳлар ўртасида бир-бирини тушуниш, ўзаро хайрихоҳлик ва дўстликка хизмат қилиши керак"лигини (26-модда) эслатиб, муайян халқаро ҳужжатлар, жумладан:

- Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактни,

- Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактни,

- Ирқий камситишнинг барча турларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенцияни,

- Геноцид жиноятининг олдини олиш ва унга нисбатан жазолар тўғрисидаги конвенцияни,

- Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни,

- Қочоқлар мақоми тўғрисидаги 1951 йил конвенцияси ва Қочоқларнинг мақомига тааллуқли 1967 йилги протокол, шунингдек шу соҳадаги минтақавий ҳуқуқий ҳужжатларни,

- Аёлларга нисбатан камситишнинг барча турларига бар

...