Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.1994 й. 365-сон "Кўмир, нефть, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими ходимларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.1994 й.

N 365


КЎМИР, НЕФТЬ, ГАЗ ҚАЗИБ ОЛИШ ВА

ГЕОЛОГИЯ-РАЗВЕДКА ИШЛАРИ ТИЗИМИ

ХОДИМЛАРИНИНГ МАЖБУРИЙ ДАВЛАТ

ШАХСИЙ СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА


"Суғурта тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994 йил 1 августидан бошлаб ишлаб чиқариш харажатларининг мана шу мақсадлар учун назарда тутилган моддалари ҳисобидан кўмир, нефть, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими ходимларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси жорий қилинсин.


2. Кўмир, нефть, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими ходимларининг мажбурий шахсий суғуртаси бўйича суғурта пули ишлаб чиқариш фаолиятини бажариш чоғида ҳалок бўлиш вафот этиш) ҳодисаси юз берган тақдирда базавий ҳисоблаш миқдорининг 36 баравари миқдорида белгилансин.

Суғурта қилинган шахсга бахтсиз ҳодиса муносабати билан ногиронлик белгиланганда:

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга - суғурта пулининг 50 фоизи;

II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга - суғурта пулининг 30 фоизи;

III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга - суғурта пулининг 20 фоизи тўланади.

Ногиронликка олиб келмаган бахтсиз ҳодиса оқибати "Суғурта ҳодисалари муносабати билан суғурта пуллари ва бир марталик нафақаларни белгилаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги услубий кўрсатмаларга асосан баҳоланади.

Бир йилда бир марта тўланадиган суғурта тўлови амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Кўмир, нефть, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими ходимларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси бўйича йўриқномани тасдиқласин ҳамда барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмаларга етказсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи саноати ва энергетика мажмуига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Муталов