Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.12.1994 й. 591-сон "Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.1994 й.

N 591



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА

СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ СТАВКАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида" 1993 йил 28 декабрдаги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жисмоний шахсларнинг мол-мулки бўлган уй-жойлар, квартиралар, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари аъзоларининг боғ уйчалари, гражданлар ва бошқа иморатларга солинадиган солиқ ставкалари уларни рўйхатга олиш қийматининг 0,25 фоизи миқдорида, рўйхатга олиш қиймати бўлмаган ҳолларда эса кўрсатилган объектларнинг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суммасининг 2,5 фоизи миқдорида тасдиқлансин.


2. Моторли қайиқлар, вертолётлар, самолётлар ва бошқа транспорт воситаларига (автомобиллар, мотоцикллар ва бошқа пневматик ўзиюрар машиналар ҳамда механизмлар бундан истисно) солинадиган солиқ ставкалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Жисмоний шахслар мол-мулкини қайта баҳолаш тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўловчиларни ҳисобга олишнинг тўлиқлигини ва солиқларнинг ўз вақтида тушишини таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Муталов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган