Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.1994 й. 631-сон "Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.1994 й.

N 631


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ

ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЖБУРИЙ

ДАВЛАТ СУҒУРТАСИ БЎЙИЧА СУҒУРТА

СУММАЛАРИ ВА СУҒУРТА ТАРИФЛАРИ

МИҚДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилансинки, солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

3. Белгилаб қўйилсинки, солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммаси тўлов кунида қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 бараварини ташкил этади.

4. Белгилансинки, суғурта мукофоти Давлат солиқ қўмитаси (суғурта қилдирувчи) томонидан вакил қилинган суғурталовчига суғурта қилиниши керак бўлган суғурта қилдирувчининг ҳар бир ходимига тўлаш пайтида амал қилган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида тўланади.

5. "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (ваколатли суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни қонунчиликда белгиланган тартибда очиқ танлов асосида кейинги ваколатли суғурталовчини жалб қилгунга қадар давом эттирсин.

6. "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртасига тегишли ҳужжатларнинг нусхалари ва суғурта захиралари маблағлари ваколатли суғурталовчи этиб белгиланган суғурта компаниясига берилишини таъминласин.

Ваколатли суғурталовчи ҳужжатларни ва суғурта захиралари воситаларини қабул қилсин ҳамда ҳар бир кейинги йил бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан зарур суғурта шартномалари тузилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси қоидаларини тасдиқласин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р. Р. Юнусов ва Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Муталов