Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.1996 й. 301-сон "Картошкачиликда бозор муносабатларини чуқурлаштириш ва республикада картошка етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.08.1996 й.
N 301
КАРТОШКАЧИЛИКДА БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИНИ
ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА РЕСПУБЛИКАДА КАРТОШКА
ЕТИШТИРИШНИ КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
3. Қуйидагилар "Ўзкартошка" фирмасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
уруғчиликнинг ўз базасини ташкил этиш, навни янгилаш мақсадида республика ташқарисидан уруғлик картошка келтириш йўли билан республика хўжаликларининг уруғлик картошкага бўлган эҳтиёжини таъминлаш;
картошка етиштириш технологиясини такомиллаштиришда ва унинг уруғчилигини ташкил этишда картошкачилик хўжаликларига ёрдам бериш;
юқори репродукцияли уруғлик етиштириш, картошка селекцияси ва уруғчилиги ишларини кучайтириш масаласида илмий муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
илмий тадқиқотлар ўтказиш ва фан-техника тараққиёти ютуқларини республика картошкачилигига жорий этиш;
республикада картошкачиликни ривожлантиришга кўмаклашувчи ўзаро фойдали ташқи иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш.
7. Тошкент туманидаги картошка сақлаш омбори "Сабзавотнавуруғлари" Тошкент вилоят бирлашмаси балансидан "Ўзкартошка" фирмаси балансига берилсин.
8. "Ўзкартошка" фирмаси Тошкент шаҳри, Соломатина кўчаси, 248-уйга, "Сабзавотнавуруғлари" Тошкент вилоят бирлашмаси эса - Тошкент туманидаги уруғлик саклаш базаси ҳудудида жойлаштирилсин.